Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 9 пользователей Статистика телефон доверия


ОТА-ОНАГА ҚЎЛ КЎТАРИШ ОҚИБАТЛАРИ

×

 2020-11-25 23:19:34    725

Скачать PDF
Печать


 2020 йил ноябрь ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича Қува туман суди, Қува тумани хокимлиги биносида, сайёр суд мажлисида, Қува туман ИИБнинг маҳкум Баракаев Рустамжон Алиевичга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқди. Қува тумани ИИБ томонидан киритилган тақдимномада, Р.Баракаевга нисбатан ЖИБ Қува туман судининг 2020 йил 2 июнь кунги ҳукмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисми билан яъни у ўз онасини уриб тан жароҳати етказгани сабабли 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлангани, шундан сўнг Р.Баракаевга жазо ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилган бўлсада у жазони ўташдан қасдан бўйин товлаб, ҳеч қаерда ишламай, жазо ўташ тартиб-қоидаларини мунтазам бузиб келаётгани кўрсатилиб, Р.Баракаевга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралди.Суд, Қува туман ИИБнинг тақдимномасини ўрганиб чиқиб, ушбу тақдимномани қаноатлантириб, Баракаев Рустамжон Алиевич суд томонидан тайинланган 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамагани сабабли уни шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди.

Жиноят ишлари бўйича 
Қува туман судининг раиси       
З.Омонов