Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 12 пользователей Статистика телефон доверия


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Эски ташкилотнинг қарзи учун кластер жавоб бериши адолатданми?” номли хабар юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ.

×

 2020-12-10 12:46:42    677

Скачать PDF
Печать


Хабарда, “Баҳодир Лоғон текстил” қўшма корхонаси кластер ташкил этиб “Қува пахта заводи” АЖ ҳудудида фаолият олиб бораётган бир вақтда МИБ ходимлари заводнинг эски қарздорлиги учун мол-мулкларни хатлаётганлиги, завод қарздорлиги учун кластер жавоб бериши қанчалик тўғри эканлиги баён қилинган.  

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими иш юритувида “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан бюджет ва бошқа корхона-ташкилотлар фойдасига қарздорликни ундириш билан боғлиқ 13 та умумий қиймати 3 млрд. 754,4 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб,           7 таси бўйича давлат фойдасига 3 млрд. 510,5 млн сўм солиқ қарзи, 5 таси бўйича юридик шахслар фойдасига 190 млн. сўм қарз ва 1 таси бўйича 54 млн. сўм давлат божи ундириш лозимлиги белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Баҳодир Лоғон текстил” қўшма корхонаси “Қува пахта заводи” АЖ ҳудудида фаолият олиб бориши юзасидан шартнома расмийлаштирмаганлиги ҳамда жамият мол-мулкини қабул қилиб олмаганлиги аниқланган.

Қарздор “Қува пахта заводи” АЖ томонидан 13 та ижро ҳужжатлари ижроси бўйича тўлов амалга оширилмагандан сўнг Бюронинг туман бўлими томонидан жамият банк ҳисобрақамига инскассо топшириқномаси қўйилиб, 400 млн. сўм миқдорда солиқ қарзи ундирилган.

Шунингдек, қарздорликни тўлиқ ундириш мақсадида қарздорга тегишли бўлган ишлаб чиқариш фаолиятига алоқадор бўлмаган маъмурий биноси ва ошхона иншоотлари хатланиб, 1 млрд. 5,5 млн. сўмга баҳоланган ҳамда                 “Е-ижро аукцион” онлайн савдо майдончасига сотувга чиқарилган.

Бироқ потенциал харидор чиқмаганлиги сабабли мулкнинг қиймати 50 фоизга арзонлаштирилиб, 500 млн. сўмлик қийматда сотувга чиқарилган ва онлайн платформада савдо ўтказиш 15.12.2020 йил кунига белгиланган.

Шунингдек, 05.12.2020 йилда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жамиятга Қува тумани, Салим қишлоғида жойлашган “Бўстон пахта қабул қилиш маскани” бино-иншоотлари ҳам хатланиб, баҳолаш учун “Е-ижро аукцион” МЧЖга тақдим қилинган, ҳозирда баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, жамиятнинг маъмурий биносида жойлашган ўртача бозор баҳоси 100 млн. сўмлик бўлган офис жиҳозлари (мебел, стол-стул, компьютер, шкаф, кондиционер ва ҳ.) мулклар хатланб олинган.

Ҳозирда қарздор “Қува пахта тозалаш” АЖдан 3 млрд. 354,4 млн. сўмлик солиқ қарзини ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси