Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Қува тумани ҳокими Курбанов Равшан Хайдаралиевичнинг 2020 йил 10 декабр куни туман аҳолисига қилган МУРОЖААТНОМАСИ
2020-12-10 19:08:07 875
Ассалому алайкум хурматли депутатлар!
Сессия иштирокчилари!
Туманимиз фаоллари!
Мухтарам Президентимиз Шакат Миромонович Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 24 январ куни Олий мажлис ва халқимизга қилган мурожаатларида мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларини белгилаб берганлар.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди.
Бунда Парламент ва ҳукуматнинг келгуси 5 йилдаги фаолиятининг пировард мақсади – Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқимиз ҳаётини юксалтиришдан иборат бўлиши шарт эканлигини ва энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз, одамларимизга етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур бўлади. Бу ислоҳотларни амалга ошириш учун олдимизга “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа ҳизмат қилиши керак” деган олий мақсадни ўзимизга дастури амал қилиб белгилаб олдик.
Ҳурматли депутатлар! Сессия иштирокчилари!
Ўтган 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот беришдан олдин, Сизларга туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари ва пандемия шароитида улардаги ўзгаришлар юзасидан қисқача маълумот бериб ўтсам.
Жумладан,
Туманда Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмлари 2019 йил якуни билан 529,7 млрд.сўм (112,1%) бўлиб, ушбу кўрсаткич аҳоли жон бошига нисбатан 2 млн. 77,0 минг сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг 9 ойлик якунлари билан 469,7 млрд.сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,4% бўлиб, аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн. 828,0 минг сўм(-12 %)ни ташкил қилган. Бунинг асосий сабаби пандемия даврида туманда 120 та саноат корхоналари ўз ишлаб чиқариш қувватларини камайтирганлиги ҳамда айримлари фаолиятини вақтинча тўҳтатганлиги, ушбу даврда ички ва ташқи бозорларнинг ёпилганлиги, корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинмасдан омборларда сақланиб қолганлиги ва бошқа омиллар туфайли пасайиш кузатилган.
Мисол учун биргина “Қува Текстил” МЧЖнинг 8,0 млн. АҚШ долларилик (80,0 млрд.сўмдан зиёд) маҳсулотлари 3-4 ой давомида сотилмасдан омборхоналарда сақланиб қолган.
Карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилиши эвазига ҳозирги кунда ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари аввалги ҳолатига тикланиб, бунинг натижасида ушбу кўрсаткич йил якунига қадар 596,0 млрд.сўм (100,1%)ни ташкил этиб, аҳоли жон бошига нисбатан 2 млн. 319,0 минг сўмга етказилиши кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида 2019 йил якуни билан 1 трлн. 304 млрд.сўм (106,3 %) бўлиб, ушбу кўрсаткич аҳоли жон бошига 5 млн. 114 минг сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг 9 ойлик кўрсаткичи 1 трлн. 70 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,0 %га ўсишига эришилган. Ушбу кўрсаткич йил якунига қадар 1 трлн. 473 млрд.сўм (103,5%)ни ёки аҳоли жон бошига нисбатан 5 млн. 731 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Хизмат кўрсатишда 2019 йил якуни билан 261 млрд.сўм (104,8 %) бўлиб, ушбу кўрсаткич аҳоли жон бошига 1 млн. 23 минг сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг 9 ойлик якунлари билан ушбу кўрсаткич 224 млрд.сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105 %га ўсишига эришилган бўлса, ушбу кўрсаткич йил якунига қадар 293,2 млрд.сўм (101,3%)га, ёки аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн. 140 минг сўмга етказилади.
Чакана савдода 2019 йил якуни билан 697,6 млрд.сўм (109,0 %) бўлиб, ушбу кўрсаткич аҳоли жон бошига нисбатан 2 млн. 735,0 минг сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг 9 ойлик якуни билан 579,3 млрд.сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,6 %ни ташкил қилган. Сабаби пандемия даврида туманда 154 та чакана савдо корхоналари вақтинча ишламасдан турганилиги оқибатида мазкур кўрсаткичда пасайиш юзага келган.
Кейинчалик карантин талаблари юмшатилиши ҳисобига ушбу корхоналар ҳам аввалги ҳолатига тикланди ва жорий йил якунига қадар чакана савдо айланмаси 698,6 млрд.сўм (100,1%)ни, ёки аҳоли жон бошига нисбатан 2 млн. 718 минг ташкил этмоқда.
Қурилиш сохасида 2019 йил якуни билан 135,5 млрд.сўм (125,9 %) бўлиб, ушбу кўрсаткич аҳоли жон бошига 531,3 минг сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг 9 ойлик якунлари билан 158,0 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 %га ўсишга эришилган бўлса, ушбу кўрсаткич йил якунига қадар 175,6 млрд.сўм (104,3 %)га етиб, аҳоли жон бошига нисбатан 683,2 минг сўмни ташкил этади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ушбу 5 та асосий кўрсаткичлар бўйича аҳолининг реал даромади ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,7 фоизга ўсган.
Бюджет даромадлари бўйича.
Қува туманига 2020 йил учун бюджет бўйича 95,5 млрд.сўм прогноз режаси белгиланган.
Ушбу йиллик режа 1 декабрь ҳолатига 90,0 фоизга бажарилмоқда ёки бюджетга 86,2 млрд.сўм маблағлар жалб этилди. (қолган декабрь ойи учун ундиришга -9,3 млрд.сўм)
Жорий йилнинг 11 ойида бюджет даромадлари прогноз режаси 83,4 млрд.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 86,2 млрд.сўм маблағ ундирилди ёки белгиланган режа 103,0 фоизга бажарилиб, режага нисбатан 2,7 млрд.сўм қўшимча маблағ туширилди.
Жорий йил 4-чорак бюджет даромадлари прогноз режаси 28,7 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ушбу прогноз режаси ўтган даврда 22,5 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 78,3 фоизга бажарилмоқда. Чорак якунига қолган 6,2 млрд.сўмни тўлиқ бажариш чоралари кўрилган.
Туманда 2020 йилда бюджет даромадлари бўйича 95,5 млрд. сўмлик прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, тумандаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш натижасида йил якуни билан бюджетга жами 100,0 млрд.сўм тушумларни жалб қилиб, белгиланган прогнозни 4,5 млрд.сўм ортиғи билан таъминлаймиз.
Инвестиция лойихалари бўйича:
2020 йилда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойихаларини манзилли рўйхатига асосан дастур доирасида жами 45 та лойихаларга 304 млрд.753,0 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 1098 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврига қадар 39 та лойихаларга жами 178 млрд. 19,0 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 878 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан,
Саноат йўналишида 9 та лойихаларга 35 млрд. 594,0 млн.сўм маблағ сарфланиб, 475 та;
Хизмат кўрсатиш йўналишида 9 та лойихаларга 48 млрд. 840,0 млн.сўм маблағ сарфланиб, 225 та;
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 21 та лойихаларга 93 млрд. 585,0 млн.сўм маблағ сарфланиб, 178 та янги иш ўринлари яратилди.
Кичик саноат зоналари бўйича:
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июнь кунги 437-сонли қарорига асосан туманда хар-бир сектор худудида 1 тадан кичик саноат зоналарини ташкил этиш назарда тутилган.
Бунга кўра, туман ҳокими секторида жойлашган мавжуд Турк маҳалла фуқаролар йиғинидажойлашган кичик саноат зонасининг умумий ер майдони 5,05 гектарни ташкил этган бўлиб, ушбу ер майдони 39 та ЛОТга ажратилган. Ҳозирги кунгача мазкур кичик саноат зонасига, маъмурий кенгашнинг тегишли қарорига асосан умумий қиймати 112 млрд.сўмлик 29 та лойиҳалар жойлаштирилган. Мазкур лойихаларнинг ишга туширилиши эвазига қўшимча 400 та янги иш ўринлари ташкил қилиниши режалаштирилган.
Жумладан,
- Эрон давлати инвесторлари таъсисчилиги асосида ташкил қилинган "АРИЯ ИНДУСТРАЛ ГРОП 90" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 7 та лот, 1 гектар ер майдонида, қиймати 68,5 млрд.сўмлик (шундан 3 млн. АҚШ доллари хорижий инвестиция маблағлари) жахон стандартларига мос равишда хўжалик молларини ишлаб чикариш лойиҳасини ташкил этиш эвазига 100 та янги иш ўрни,
- “Зооветфарма сервис” МЧЖ томонидан қиймати 5 млрд.сўм бўлган ўсимликлар ва чорва хайвонлари учун 16 хил турдаги ветеринария дори дармонлари ва минерал қўшимчаларни маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқариш лойиҳаси эвазига 30 та янги иш ўрни,
- “ЗЕ БЕСТ ФУРНИТУР” МЧЖ томонидан мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси эвазига 15 та янги иш ўрини;
- “АЗИЗ ИНВЕСТ ИНЖИНЕРИНГ” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш лойиҳаси эвазига 20 та янги иш ўрини;
- Шунингдек, “Тикувчи Шукурувлар” оилавий корхонаси томонидан целлофан пакетлар ишлаб чиқариш лойиҳалари эвазига 15 та янги иш ўринлари яратилиши лойиҳалари киритилган.
Бундан ташқари тендер танловлари асосида ғолиб бўлган бошқа тадбиркорлар томонидан лойиҳа смета хужжатлари тайёрланмоқда.
Кичик саноат зонасида айни дамда 7 та бўш турган лотларда қайта тендер танловлари ўтказиш учун хужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, мазкур “Турк” кичик саноат зонасида ташқи коммуникация тармоқларини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ўрнатиш ва 300 метр сув тармоғи, 2 км газ тармоғи тортиш ҳамда 1 дона ток трансформатор (ТП) ўрнатиш ишларига вилоят маҳаллий бюджетидан 500,0 млн.сўм маблағ ажратилган.
Туман прокурори секторидаги “Сойгузар” МФЙ ҳудудидаги собиқ 10-умумий ўрта таълим мактаби ўрни кичик саноат зонаси ташкил этиш учун танлаб олиниб, Ҳалқ депутатлари вилоят кенгашининг 2020 йил 19 октябр кунги 93-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2020 йил 9 ноябр кунги 2282-сонли қарори билан 2.7 гектар ер майдони ва 1000 м2дан иборат бўлган бино-иншоотлари негизида янги кичик саноат зонаси ташкил этилди ҳамда мазкур саноат зонасини бош режаси ишлаб чиқилиб 23 та ЛОТга ажратилган.
Ҳозирда ушбу саноат зонасида фаолияти юритиш истагида бўлган 16 та талабгорлар аниқланиб, ишлаб чиқариш лойиҳалари шакллантирилди. Қолган 7 та бўш турган ЛОТларга талабгорлар аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ИИБ сектори ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этиш бўйича ер майдони танлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ДСИ секторидаги “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги бўш турган 1,9 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этиш учун танлаб олинди. Танланган ер майдони кичиклиги сабабли “САННИ ФРЕШ ФРУИТ” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли 1,35 гектар ер майдонини янги саноат зонаси ҳудудига қўшиш мақсадида МЧЖ розилигига асосан туман захирасига қайтариш бўйича хужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ер майдони туман захирасига қайтарилгандан сўнг умумий ер майдонида саноат зонаси ташкил этиш учун туман ҳокими қарори тайёрланади.
Шунингдек, вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда кичик саноат зоналарини электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти ҳамда ҳудудга олиб борувчи йўлларнинг ҳолатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Хурматли сессия иштирокчилари!
Мухтарам Президентимиз томонидан мамалакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни эркин ривожланишига қаратилган бир қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинганликлари, бевосита тадбиркорлик соҳасидаги кўплаб муаммоларни ҳал қилиш билан биргаликда қулай ишбилармонлик муҳити яратиб берди. Хусусан,
Туманимизда ҳозирги кунда 4178 та хўжалик юритувчи субъектлар мавджуд бўлиб, шундан 1608 таси кичик бизнес субъекти (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобланади.
Жорий йил бошидан шу кунигача 365 та янги кичик бизнес ҳамда 1159 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, ўртача 2000 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Шу билан бирга, тумандаги тижорат банклари хукуматимизнинг тегишли Фармон ва қарорларига мувофиқ туман аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида жами 1142 та фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 30 млрд. 360 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жумладан,
“Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури доирасида 832 та фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 23 млрд. 505 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши ҳисобига, 1200 дан зиёд фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 10 та фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 100 млн.сўм;
“Ёшлар келажагимиз” дастур доирасида 6 та субъектга 1 млрд. 128 млн.сўм;
Ҳунармандчилик йўналишида 183 та субъектга қарийб 5 млрд.сўм;.
Бошқа Фармон ва қарорларга мувофиқ 40 та субъектга 1 млрд. 630 млн.сўм банк кредит маблағлари ажратилиб аҳоли бандлиги таъминлашга эришилди.
Қадрли дўстлар!
Ўтиб бораётган 2020 йилда бутун дунёни ташвишга солаётган ҳаттоки, дунёнинг ривожланган давлатларининг иқтисодиётига ҳам сезиларли таъсир кўрсатаётган короновирус пандемияси мамлакатимиз ва халқимизни ҳам четлаб ўтмади.
Бироқ, пандемия балоси ҳам олдимизга қўйган мақсадимиз йўлида қаддимизни бука олмади, аксинча, мана шундай синовли кунларда мамлакатимиз аҳолисини бирдам бўлишга, турмуш тарзимизни қатъият билан давом эттиришга ўргатди.
Жумладан, пандемия оқибатида 87 та савдо ва хизмат кўрсатиш сохасидаги корхоналаримизда вақтинча иқтисодий фаоллиги пасайган бўлиб, жорий йилнинг 1 август кунига қадар ушбу корхоналарнинг 23 тасини айланма маблағ учун кредит ажратиш ва бошқа турдаги ёрдамлар ҳисобига жонлантиришга эришилди.
Шундан тумандан 8 та хўжалик юрутувчи субъектларнинг 288,8 млн.сўмлик бюджетга тўловлар 6 ой муддатга кечиктирилди.
55 та юридик ва 28 та якка тартибдаги тадбиркорларнинг жами 83 та тадбиркорлик субъектларини 11,2 млрд.сўмлик банк кредитлари муддатлари ўзайтирилди.
Солиқ имтиёзлари бўйича 1400 та якка тартибдаги тадбиркорларга 156,1 млн.сўм солиқ имтиёзлари, 9 та юридик шахс мақомидаги тадбиркорларнинг 14,4 млн.сўмлик мол-мулк солиқлари тўлов муддатлари кечиктирилган.
Хусусан, “Улуғ Имрон” хусусий трикотаж махсулотларини ишлаб чиқариш корхонасига, вилоят Ипотека банкининг ресурс маблағлари ҳисобидан 600,0 млн.сўм, айланма маблағлари учун имтиёзли кредит ажратиб берилиши орқали, карантин даврида вақтинча фаолиятини тўхтатган мазкур корхонадаги 120 та аёлларнинг иш фаолияти қайта тикланди.
Жорий йилнинг 15 августидан карантин қоидаларини юмшатилиши эвазига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги қолган 64 та корхоналарнинг ҳам барчасининг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, туманда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини хар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилди.
“Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлик субъектларига лойиҳадан тортиб, ер, бино, кредит ажратиш, муҳандислик тармоқларига уланиш, рўйхатдан ўтиш, бизнес режа тайёрлаш ва бошқа шу каби масалаларни тизимли хал этишда давлат хизматларини марказлаштирилган ҳолда кўрсатиш механизми жорий қилинди.
Хозирги кунда жами 97 та мурожаат келиб тушиб улардан 91 таси (94,3 фоиз) ижобий ҳал этилди, 6 таси (5,7 фоиз) тушунтириш тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг январ-ноябрь ойларида 278 н афар (231 нафари аёл, 190 нафари ёшлар) касбга қайта ўқитилди. Шундан ноябрь ойида 55 нафар касбга кайта ўқитилди.
Шуннингдек, тумандаги “Милиорация ва сув хўжалиги” коллежида 6 та йўналиш (пайвандчилик, пазандачилик, тикувчилик, эркаклар сартарошлиги, аёллар сартарошлиги, рус тили ва инглиз тилига ўргатиш) бўйича 2 ойдан 3 ойгача ўқув курслари ташкил этилган. Бунда хозирги кунда жами бўлиб 41 нафар (31 нафар аёллар, 30 нафар ёшлар) иш билан банд бўлмаган фуқаролар ўқитилган.
Экспорт бўйича:
Туманда 2020 йилда экспортёр корхоналар томонидан 59 млн. 261 минг АҚШ долларилик махсулотларни экспорт қилиш прогнози белгиланиб, шундан 40 млн. 611 минг долларлик (60 100 тонна) қишлоқ хўжалик махсулотлари ва 18 млн 651 минг долларлик саноат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш белгиланган.
Ҳақиқатда 7 декабр кунига қадар экспортёр корхоналар томонидан 28 млн 979,2 минг АҚШ долларлик (шундан саноат 11 млн 973,8 минг АҚШ доллар 64,2 %, қишлоқ хўжалиги 17 млн 5,3 минг АҚШ доллар 41,9 %) маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 48,9 фоизга бажарилди.
Жорий йилнинг декабр ойи учун туманга жами 4 млн 565,7 минг АҚШ долларлик махсулотлар экспорти амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 7 декабр ҳолатига жами 745,5 минг АҚШ долларлик (шундан саноат 275,7 минг АҚШ долларлик, қишлоқ хўжалиги 469,8 минг АҚШ долларлик) маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 16,3 фоизга бажарилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 34 та корхона, 13 та масъулияти чекланган жамияти, 4 та қишлоқ хўжалиги кооперацияси ва 17 та фермер хўжаликларидан ҳамда саноат маҳсулотлари экспорти 13 та корхона, 7 та масъулияти чекланган жамияти, 2 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар, 2 та қўшма корхона ва 2 та фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилди.
Обод қишлоқ дастури бўйича:
“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида тумандаги Оққўрғон, Тожик, Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинларида тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, ирригация тармоқлари ҳамда ички йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 7,8 млрд.сўм бюджет маблағлари сарфланди. Ушбу маблағ эвазига 3 та мактаб, 3 та мактабгача таълим, 3 та тиббиёт муассалари ҳамда ички йўллар ва ирригация тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари бўйича:
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 ноябр кунги “Ипотека кредити механизимларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5886-сонли қарорига асосан Гўзал массивида 1 дона 32 хонадонлик кўп қаватлик уй-жойлар фойдаланишга топширилди ҳамда 12 дона кўп қаватлик уй-жойлар қурилиши бошланиб, 2021 йилда фойдаланишга топширилиши ушбу қурилиш ишларига жами бўлиб 70 млрд.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан Қува туманида жами 3 млрд 400 млн.сўм бюджет маблағлари сарфланиб, туман прократураси биноси (734,0 млн.сўм), “Оққўрғон” МФЙ худудида жойлашган 11-сонли мактабгача таълим муассасаси (1 млрд 890 млн.сўм), туман СЭОМнинг биноси (776 млн.сўм) тўлиқ реконструкция ишлари амалга оширилди.
Аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича:
Жорий йилнинг шу кунига қадар жами 10 953 нафар (5637 нафар аёллар, 3837 нафари ёшлар) ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди.
2020 йил давомида 2369 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган. Шундан, 1335 нафари аёлларни ҳамда 850 нафари ёшларни ташкил этади.
Хақ тўланадиган жамоат ишига 2846 нафар (1927 нафар аёллар, 853 нафар ёшлар) фуқаролар жамоат ишига жалб қилинди.
Кооператив шартнома асосида 334,5 млн.сўм маблағ ажратилиб, 150 нафар фуқароларни бандлиги таъминланди. Жумладан,
- “Абдумухтор Агро Экспорт” ишлаб чикариш корхонасига 50 нафар (24 нафар аёллар, 11 нафар ёшлар),
- “Намуна Адирлари” ишлаб чиқариш кооперативига 50 нафар (9 нафар аёллар, 26 нафар ёшлар),
- Гулчиликка ихтисослаштирилган “Водий турфа гуллари” ишлаб чиқариш кооперативига 50 нафар (40 нафар аёллар, 28 нафар ёшлар) ишсиз фуқароларга 10-20-сотихдан ер ажратилди.
Бундан ташқари, субсидия асосида 318,1 млн.сўм маблағ эвазига 178 нафар (85 нафар аёллар, 34 нафар ёшлар) ишсиз фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди.
17 нафар (4 нафар аёллар, 6 нафар ёшлар) иш билан банд бўлмаган фуқароларга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун Давлат хизматлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлик гувохномаси олиш учун 3,8 млн.сўм субсидия маблағи ажратилиб бандлиги таъминланди.
Ишсиз деб этироф этилган фуқоролар 75 нафар (33 нафар аёллар, 7 нафар ёшлар) фуқороларга ишсизлик мақоми берилиб нафақа пуллари тайинланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4742-сонли Қарорига асосан 5132 нафар (аёллар 1986 нафар, ёшлар 1845 нафар) фуқароларни ўзини-ўзи банд қилиниб, меҳнат гувохномаси берилди.
Темир дафтар бўйича:
Қува туманида жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Кенгаш депутатлари, ташкилотлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда барча маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Бунда асосий эътибор якка ёлғиз, иқтисодий ночор ва кунлик даромад топиб яшаётган яъни, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаётган ва карантин сабабли, иш жойлари вақтинчалик тўхтатилиб даромад топа олмаётган хонадонларга қаратилди.
Хатлов натижаларига кўра, дастлаб тумандаги 47 518 та хонадонлардаги, 60 709 та оилалардан 1 983 та оилалар (3,3%) ва улардаги 8 160 нафар оила аъзолари “Темир дафтар”га киритилиб “Saxovat.agros.uz” сайтида рўйхатдан ўтказилган.
Дастлаб “Темир дафтарга” киритилган 1 983 та оилаларнинг 8 160 та оила аъзоларидан, 1 822 та оилаларнинг мехнатга лаёқатли ишсиз аъзолари бандлиги таминланди.
Жумладан, ушбу оилаларнинг 77 нафари оилавий тадбиркорлигини ташкил қилди, 178 нафари хунармадчилик, 443 нафари жамоат ишларига, 16 нафари саноат корхоналарига, 121 нафари агросаноат лойихаларига, 30 нафари қурилиш корхоналарига ишга жойлаштирилди.
Шу билан бирга, 495 нафарига кооперация асосида ва такрорий экин учун ерлар ажратилди, 128 нафарига субсидиялар ҳисобидан иссиқхоналар, 380 тасига банк кредитлари ва махаллий бюджет ҳамда ҳомийлар ҳисобидан чорва, паранда ва асалари етказиб берилиши орқали расман бандлиги таъминланди.
Қурбон Ҳайити муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-Ф-сонли Фармойишига мувофиқ "Темир дафтар"га киритилган 675 та оилаларга 335,5 млн.сўмлик маблағлар тарқатилди.
Шунингдек, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июль кунги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан “Темир дафтар”даги 1 587 та оилаларга жами 1,4 млрд.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йил 26 август кунги ПҚ-4815 сонли қарорларига мувофиқ туманда “Темир дафтар”га киритилган 1 224 та оилаларда яшовчи 16 ёшга тўлмаган болаларга 1 млрд. 179,5 млн.сўмлик нақд пул кўринишидаги моддий ёрдам маблағлари ажратилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида, яшаш шароити яхшиланган 459 та оилаларни Халқ депутатлари туман кенгашининг 2020 йил 6 август кунги ҳамда 1 069 та оилаларни 2020 йил 30 сентябр кунги қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан 02/1-1703-сонли кўрсатма-топшириқларига асосан маҳаллалар худудида дастлабки хатловда аниқланмай қолган, эхтиёжманд ва иккинчи карантин чекловлари жорий этилган даврда, вақтинчалик даромадсиз қолган 611 нафар янги оилалар “Темир дафтар”га киритилди.
Шунга кўра, Халқ депутатлари туман кенгашининг 2020 йил 19 ноябр кунги 61-сонли қарорига асосан 712 та даромад манбаига эга бўлган, яшаш шароити яхшиланган оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Мазкур йўналишда, йил якунига “Темир дафтар”да қолаётган 354 та оилалар, турмуш даражасини яхшилаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туманда “Ёшлар дафтари” бўйича хатлов натижалари таҳлил қилинганда, жорий йилнинг 7 декабрь ҳолатига жами сўровнома хатловлари олиб борилган МФЙлар сони 65 та бўлиб, ушбу МФЙларда жами 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 47668 нафарни ташкил этади.
Ушбу маҳалла фуқоралар йиғинларидаа жами 44569 та (93%) хонадон ўрганилди.
Ҳозирги кунда “Аёллар дафтари” хатлов натижалари бўйича шу кунга қадар 30 ёшдан юқори бўлган 58582 нафар аёллардан 51273 нафари (87%) тўлиқ хатловдан ўтказилди. Туманда “Аёллар дафтари” бўйича хатлов ишлари давом этмоқда.
Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича:
Човачилик сохасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда инвестиция дастури асосида қиймати 28,6 млрд.сўмлик 10 та лойиха ишлаб чиқилган бўлиб бугунги кун холатига 27,5 млрд.сўмлик шундан хорижий кредит линясидан 255.0 минг.доллар маблағ сарифланиб 9 та лойиха фойдаланиш топширилиши хисобига 45 нафар янги иш ўринлари яратилди.
2021 йилда чорвачилик ва парандачиликни ривожлантириш мақсадида қиймати 31,8 млрд.сўмлик 15 та лойихалар ишлаб чиқилди. 2021 йилнинг якунига қадар ушбу лойихаларни ишга тушуриш хисобига 178 нафар янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белирган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 39-бандида 2020-2021 йилларда тумандаги ҳосилдорлиги паст бўлган 2000 гектар ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига анорчиликни ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берган эдилар.
Шунга кўра, туманда 2019 йилда 2020 йил учун экилиши режалаштирилган 950 гектар ғалла майдонлари қисқартирилиб, туманда янги анорзорлар барпо этиш учун 92 та лойиҳа ташаббускорларига ажратиб берилиши таъминланган ҳамда 1800 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилган.
Мазкур топшириқ ижросини жорий йилда ҳам давом эттирган ҳолда яна 1050 гектар ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига 105 та лойиҳалар ишлаб чиқилиб, Бунинг натижасида йил якунига қадар жами 2000 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Шу билан бирга, жорий йилда 5 та мева-сабавотчиликка ихтисослашган агрокластерлар фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 2441 гектар ер майдонлари бириктириб берилди. Ушбу мева-сабзавотчилик класстерлари томонидан жорий йилнинг ўзида 3,0 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт қилишга эришилди.
Туманда 2021 йил ғалла ҳосили учун 5755 гектар майдонларага бошоқли дон экилган бўлиб, жами 43 минг тонна ғалла ҳосили етиштирилиши белгиланган. Шундан 2021 йилда туманда ғаллачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 6 нафар талабгор фермер хўжаликларининг таклифи берилган бўлиб, уларга 2109 гектар ғалла майдонлари бириктирилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 244 гектари кластер ташкил этиш истагини билдирган талабгорларнинг ўзида ва 77 нафар фермер хўжаликларининг 1865 гектар ғалла майдонлари бириктирилади.
Қишлок хўжалиги маҳсулотларининг саклаш кувватларини ташкил этиш бўйича жорий йилда 4 та ("АЙС ФРУД" МЧЖ, "Бархаёт Тожимамат ота" хусусий фирмаси, "Қува Агро Алаянс" МЧЖ, "Янгичек Мева инвест" МЧЖ) томонидан 21,5 млрд.сарифланиб 2900 тонналик янги музлатгичли омборхоналар ташкил этилди. 2021 йилда инвестиция дастари асосида 10 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 23,8 млрд.сўм сарифланиши ҳисобига янги музлатгичли омборхоналар ташкил этишни режалаштирганмиз.
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича.
Туманда 2020 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, тумандаги 5 нафар пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 56 гектар пахта майдонларига томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.
Шунингдек, «Ашуров Мўминжон» фермер хўжалигида 52 гектар ва «САНФИНИТЕ АГРО» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 74 гектар, жами 126 гектар янги ташкил этилган боғ майдонларида, шунингдек, «Мохларой» фермер хўжалиги томонидан 105 гектар янги узумзорларда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.
2021 йилда жами 3729 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Шундан 1500 гектар пахта майдонларида, 815 гектар боғ майдонларида томчилатиб суғориш, 200 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш ҳамда 1214 гектар майдонларда ерни лазерли текислаш орқали сув тежовчи технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Мактабгача таълим муассасалари бўйича:
Туманда жами 120 та мактабгача таълим ташкилотлари (56 та давлат, 3 та хусусий шерикчилик асосида, 61 та оилавий) фаолият юритиб келмоқда. Туманда 19915 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, улардан 10772 нафари давлат мактабгача таълим муассасаларига, 1900 нафар болалар эса нодавлат мактабгача таълим муссасаларига қамраб олинган бўлиб, қамраб олиш кўрсаткичи 63,6%ни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли, Қува туман ҳокимининг 2020 йил 4 ноябр кунги 499-сонли ҳамда 2020 йилдаги 9 ноябр кунги 502-сонли қарори асосида давлат МТТларда 6 та мажбурий бепул таълим ҳамда 81 та қисқа гуруҳлар шакллантирилди. Ушбу гуруҳларга жами 1795 нафар болалар қамраб олинди. Бунинг натижасида туманда жами 4606 нафар 6 ёшли болалардан 4362 (94,7%) таси таълим муассасаларига қамраб олинди.
Бугунги кунда 45 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига туман молия бўлими томонидан битим олган кунидан бошлаб, юмшоқ инвентарлар, болалар озиқ-овқати, дори-дармон ва 2 та ходимига ойлик маош бериш учун тадбиркорларнинг хисоб рақамларига пул маблағлари ўтказиб келинмоқда.
Халқ таълими муассасалари бўйича:
Қува тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами 69 та таълим муассасалари бўлиб, 67 та умумтаълим мактаблари, 1 та хорижий тиллар ва аниқ фанларни ўргатишга мослаштирилган мактаб интернати ва 1 та мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қува туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ва барқарор ўтказиш мақсадида тумандаги 15 та таълим муассасаларига 47 та иситиш қозонлари ўрнатилиб, 3161 погонометр иситиш тизимлари янгиланди. Жумладан, 19-мактабга 7 та иситиш қозони, 670 погонометр иситиш тизими, 10-мактабга 4 дона иситиш қозони, 360 погонометр иссиқлик тизими, 17-мактабга 6 дона янги иситиш қозони, 867 погонометр иссиқлик тизими янгиланди.
Бундан ташқари, ҳалк таълими тасарруфидаги 6та умумтаълим мактабларининг (7, 8, 22, 29, 41 ва 56) ташқи ҳожатхоналари жорий таъмирланди, шунингдек ичимлик суви таъминотини етказиб беришни имкони бўлмаган 6 та муассаларга (15, 16, 30, 45, 52 54) ичимлик сувини ташиб етказиб бериш йўлга қўйилган ва махсус сув идишлари ўрнатилиб ичимлик суви билан таъминланди.
Мавсумда муассасаларни иситилишини таъминлаш мақсадида жами 2384 тонна кўмир ёқилғиси жамғарилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар муассасаларга жами 2384 тонна (шундан 292,0 тоннаси олдинги мавсумнинг қолдиғи) кўмир етказиб берилиб, мазкур муассасалар 100 % га кўмир ёқилғиси билан таъминланди.
Ўқитувчилар орасида олий маълумотли ўқитувчилар салмоғининг ҳамда таълим сифатини ошириб бориш юзасидан Фарғона давлат университети билан кенг кўламли ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш бўйича:
Туманда 2020 йилнинг 11 ойи давомида барча даволаш профилактика муассасалари фаолиятининг узлуксизлиги таьминланди. 2020 йилнинг 11 ой давомида туманда жами 257,1 минг нафар аҳоли орасида аҳоли саломатлиги ва ижтимоий ахволига таъсир этувчи омиллар, яъни (COVID-19) коронавирус инфекциясини эпидемик қўзгалиши ва унинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Тумандаги 1 та кўп тармоқли поликлиника, 6 та қишлоқ оилавий поликлиника (ҚОП), 5 та қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) ва 428 ўрин жойга эга 1 та шифохона ва унинг 6 та бўлимлари, тез тиббий ёрдам бўлимининг 20 та бригадалари, туман СЭОМ хамда кўп тармоқли поликлиниканинг тарғибот ишларини олиб борувчи Саломатлик хоналари ва ёрдамчи бўлинмалар фаолият кўрсатмоқда.
Туманда жами тиббиёт бирлашмасида ишлаётган тиббиёт ҳодимларни сони 4332 нафарни ташкил этиб, шундан 344 нафар врачлар, 2877 нафар ўрта тиббиёт ҳодими, 723 нафар кичик тиббий ҳодими, 388 нафар бошқа ҳодимлари сонига тўғри келади.
Коронавирус инфекцияни олдини олиш ва даволаш мақсадида туманда 1 та махсус 60 ўринли провизорлик шифохонаси ва 1 та 200 ўринли провизорлик маркази ташкил қилинишига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қарийб 700,0 млн.сўм маблағ сарфланди. Махсус провизорлик шифохонаси ва марказида жами 1042 нафар фуқаро даволанишга ётқизилган бўлиб, шундан, 976 нафар фуқаролар соғломлаштирилди.
“COVID-19” инфекциясига гумон қилинган 9817 нафар фуқаролардан 91.9 % амбулатор даволаниш ва назоратга қўйилган ва амбдулатор беморларга бепул 3040 дона “COVID BOX” дорилар жамланмаси билан таъминланди.
Бўлим ва поликлиника марказлашган холда 3 дона замонавий СПАП, 17 дона замонавий кисларод консентратор, 1 дона замонавий ИВЛ апрратлари хамда 850 дона ўта хавфли юқумли касалликларда махсус химоя кийим жамламаси, 288 дона пулксоксиметр, 47 дона пирометр жами 191,4 млн.сўмлик тиббий буюмлар билан таъминланди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактика муассасаларига 11 ой давомида марказлашган ҳолда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қиймати 247,6 млн.сўмлик, муруват ёрдам йўналишида 190,4 млн.сўмлик, ижтимоий ёрдамга мухтож фуқаролар учун 183,0 сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлари харид қилиниб, фуқаролар эхтиёжи учун таъминланди.
Тумандаги 1-2 гуруҳ ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, қандли диобет, рухий касалликлар, Чернобил фожеаси қатнашчилари, байналминлар жангчилари 80,3 млн.сўмлик дори воситалари билан таъминланди. Вилоят марказларида имтиёзли ордер асосида 276 нафар беморларга Республика марказларга 26 нафар беморларга бепул даволаниш учун ордерлар берилди.
Ёшларни спрорт билан шуғуллантириш бўйича:
Туманимиз аҳолиси айниқса ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида МФЙлар ва секторлар кесимида спорт турлари бўйича мусобақалар ташкилланиб ўтказиб келинмоқда. Аҳоли ва ёшларни спорт билан мунтаззам шуғулланишлари учун туман ҳокимлиги ва вилоят жисмоний тарбия спорт бошқармасига аҳоли турар жойлари яқинида 250 кв.м, 300 кв.м, 700 кв.м ҳажмдаги бўш жойларга стритбол, бадминтон, кўча фитнес майдончаларини (workaut) қуриш таклифи киритилган.
Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича:
Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларининг натижадорлигини ошириш, жумладан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидоий ёшларни рағбатлантириб бориш мақсадида жорий этилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти учун жорий йилда тумандан спортчи Мирзахалилов Миразиз номзоди кўрсатилди.
Худди шундай “Келажак бунёдкори” медали учун ҳам тумандан бир нафар ёш ўз номзодини кўрсатди. Жойларда йил давомида 63 маротаба мазкур мукофотлар, уларни берилиш тартиби, низоми ҳусусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, ёш авлодни маданият, китобхонликка жалб этиш мақсадида 3 тоифадаги ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” Республика танлови ташкил этилиб, жами 1640 нафар ёшлар қамраб олинди.
Маданият соҳаси бўйича:
Қува тумани маданият бўлими тасарруфида жами 4 та маданият марказлари фаолият олиб бориб бу марказларда ёшларни хохишига қараб санъат турлари бўйича 41 та тўгараклар ташкил этилган. Бу тўгаракларга 628 та ёшлар жалб этилган. Шундан: тумандаги фаолият олиб бораётган марказларда 5 та муҳим ташаббусини биринчи йўналиши бўйича янгитдан 2019-2020 йиллар давомида 15 та янги тўгараклар ташкил этилиб бу тўгаракларга 205 нафар ёшлар иштироки таъминланди. Мухтарам Президентимизнинг маданият ва санъат сохасини янада ривожлантириш мақом, бахшичилик, шарқ тароналари, буюк ипак йўли, рақс сехри хамда ўзбек мумтоз ва фольклёр санъатининг ноёб намуналари ва анъаналарини давом эттириш, ёшлар онгига сингдириш борасида фестиваллар ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 13, 19-болалар мусиқа ва санъат мактабларида 2020-2021 ўқув йиллар давомида бахшичилик санъатинин ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқилиб, бу сохани пухта эгаллаган малакали ўқитувчиларни жалб этиш, штат бирлигини жорий этиш хамда бахшичилик санъати тўгаракларини фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Туман маданият марказида мақом санъатини ривожланитириш бўйича 2019 йил апрель ойида мақомчилар ансамбли ташкил этилиб бу жамоага туманимизда ижод қилаётган устоз санъаткор ва хаваскорлар хамда маданият муассасалари хонандалари жалб этилган. Хозирда бу жамоа томонидан кейинги йилларда бўлиб ўтадиган мақом фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Тумандаги Янги хаёт, Ўрабоши маданият марказларида “Қуббо наволари”, “Гулёр” фольклёр жамоалари ташкил этилиб, бу жамоалар ўз дастурлари устида мунтазам ишлаб туман ва вилоят миқёсида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда ўз дастурлари билан қатнашиб келмоқда.
Аёллар банлигини таъминлаш бўйича:
Туманда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йил давомида ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш борасида махалла фуқаролар йиғинларида кредит олувчи хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилди.
Республика хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси хисобидан тумандаги 21 нафар тадбиркор бўлиш истагида бўлган хотин-қизларга тавсияномалар берилиб, уларга тумандаги тижорат банклари томонидан жами 333 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиб берилди.
Шунингдек, тадбиркор бўлиш истагида бўлган 90 нафар хотин-қизлардан шу кунга қадар 60 нафари вилоят тадбиркор аёл уюшмаси томонидан қайта касбга ўқитилиб, уларга сертификатлар топширилди. Келажакда уларга имтиёзли кредитлар олиш йўли орқали ўз бизнесини ривожлантириш йўл йўриқлари тушунтирилди.
Хурматли депутатлар! Сессия иштирокчилари!
Рухсатларингиз билан энди 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий жихатдан ривожлантириши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сохасида ҳамда аҳоли бандилигини таъминлаш борасида амалга оширилиши режалаштирилаётган тадбирлар билан таништирсам.
Биринчидан, Туманда 2021 йилда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойихаларининг манзилли рўйхатига асосан дастур доирасида жами 150 та лойихаларга 508 млрд. 830,0 млн.сўм маблағ сарфланиб, 2654 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хусусан,
Саноат йўналишида жами 27 та лойихаларга 171 млрд. 608.0 млн.сўм маблағ сарфланиб, 787 та янги иш ўринлари яртилиши;
Жумладан, “Баракали Қува ун” МЧЖ томонидан 12,5 млрд.сўмлик донни қайта ишлаш ва олий навли ун ишлаб чиқариш лойихасини ишга туширилиши ҳисобига 100 та иш ўрни ташкил этилади.
Хизмат кўрсатиш йўналишида жами 44 та лойихаларга 182 млрд. 34 млн.сўм маблағ сарфланиб, 659 та янги иш ўринлари яртилиши;
Жумладан, Қиймати 13,5 млрд сўмлик 2 та автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчасини ташкил этиш ҳисобига 70 та иш ўринлари ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида жами 79 та лойихаларга 155 млрд. 188.0 млн.сўм маблағ сарфланиб, 1113 та янги иш ўринлари яртилиши режалаштирилган.
Бунда асосан, “Уз Сеганг” Қўшма корхонаси томонидан 1000 гектар ер майдонида янги интенсив боғлар ташкил этиш ҳисобига 300 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилиши таъминланади.
Иккинчидан, 2021 йилда 13000 нафар (6000 нафар аёллар, 5000 нафари ёшлар) фуқароларнинг бандлигини таъминланади.
Хусусан, 4000 та фуқароларни инвестиция лойиҳалари ва бошқа мавжуд корхоналардаги иш ўринларига доимий ишга жойлаштирилади.
Шундан, Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2021 йилга мўлжалланган 136 та корхона ва ташкилотларда заҳирага олинган жами 935 та иш ўринларига фуқароларни квоталар асосида жойлаштирилади.
2000 та фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади.
Кооператив шартнома асосида 100 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлиги таъминланади.
Шу билан бирга, 200 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4742-сонли Қарорига асосида йил якунигача 6500 нафар фуқароларни расман ўзини-ўзи банд қилиш орқали мехнат гувоҳномалари берилиши таъминланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 август кунги ПҚ-4804-сонли қарорига асосан тумандаги “Милиорация ва сув хўжалиги” коллежида 6 та йўналиш (пайвандчилик, пазандачилик, тикувчилик, эркаклар сартарошлиги, аёллар сартарошлиги, рус тили ва инглиз тили) бўйича 2 ойдан 3 ойгача ўқув курслари ташкил этилгани ҳолда 500 нафар ҳамда Миллий хунармандчилик йўналишида уста-шогирд усулида 100 нафар ишсиз фуқароларни касбга қайта ўқитилади.
Учинчидан, Турк МФЙ Мингчинор қишлоғида янги йўлдош шахарча ташкил этилиб, 32 дона 800 хонадонлик кўп қаватлик уй-жойлар ҳамда 660 ўринлик мактаб, 120 ўрнлик МТМ, МФЙ биноси ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиш кўзда тутилган.
Бу ўз ўрнида бир томондан аҳолини уй-жой билан таъминлашга хизмат қилса, иккинчи томондан туманга 200,0 млрд.сўмдан зиёд қурилиш хажмини оширишига, бу орқали бюджетга қўшимча даромад ҳамда қўшимча иш ўринларини ташкил этилишига сабаб бўлади.
Тўртинчидан, 2021 йилда чорвачилик ва парандачиликни ривожлантириш мақсадида қиймати 31,8 млрд.сўмлик 15 та лойихалар ишлаб чиқилди. 2021 йилнинг якунига қадар ушбу лойихаларни ишга тушириш хисобига 178 нафар янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.
Бешинчидан, 2021 йил учун 130,0 млрд.сўмлик бюджет даромадлари ҳамда қарийб 174 млрд.сўмлик бюджет харажатларини тумандаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда йил якуни билан ижроси сўзсиз таъминланади.
Юқоридаги амалга ошириши режалаштирилган тадбирларни ижросини таъминлаш орқали 2021 йилда туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини йил якунига кўра, 2020 йилга нисбатан ўртача 105,0 фоизга ўсиши таъминланади
Бунда, Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини 598 млрд.сўм (100,5%)га бажариб, ахоли жон бошига ўртача 2,3 млн.сўмга етказииш;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини 1 трлн. 528,7 млрд.сўм (103,5 %)га етказиш ёки аҳоли жон бошига нисбатан ўртача 5,9 млн.сўмга;
Хизмат кўрсатиш хажмини 318,5 млрд.сўм (108,6 %)га ёки аҳоли жон бошига ўртача хизматлар хажмини 1,2 млн.сўмгача;
Чакана савдо айланмасини 715,9 млрд.сўм (102,5 %) га етказиш ҳамда аҳоли жон бошига улуши 2,8 млн.сўмгача;
Қурилиш пудрат ишлари хажмини 2021 йил якунига қадар 195,1 млрд.сўм (111,1 %)га ўсишини ёки аҳоли жон бошига нисбатан 756 минг сўмга етказишни режалаштирилган.
Азиз қуваликлар!
Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.
Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади.
Бу ишларни амалга оширишда туманимиз фаоллари бир тану бир жон бўлсак албатта кўзлаган мақсадимизга эришамиз.
Эътиборларинг учун катта рахмат.