Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2020-12-10 19:28:17 744
Мухтарам Президентимиз Шакат Миромонович Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 24 январ куни Олий мажлис ва халқимизга қилган мурожаатларида мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларини белгилаб берганлар.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириққа асосан халқ депутатларининг кенгайтирилган йиғилишларида туман, шахар ва вилоят ҳокимларининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаатларини эшитиш топширилган.
Юқоридаги топшириққа асосан хлқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам танқидий руҳда ўтди.
Сессия аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати Давлат Мадҳияси янгради.
Ўтказилган сессияда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидан сайланган депутатлар, вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, вилоят ҳокимлиги масъул ҳодимлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, махалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида Қува туман ҳокими Курбанов Равшан Хайдаралиевичнинг Қува туманининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йил учун амалга ошириладиган режалар юзасидан МУРОЖААТИ тингланди.
Мурожаатда дастлаб ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган Фармонлар, қарорлар, баёнлар ҳамда топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди.
Шунингдек туманни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши юзасидан амалга оширилган ишлар айтиб ўтилди. Бунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмлари жорий йилнинг 9 ойлик якунлари билан 469,7 млрд.сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,4% бўлиб, аҳоли жон бошига нисбатан 1 млн. 828,0 минг сўм (-12 %)ни ташкил қилганлиги, бунинг асосий сабаби пандемия даврида туманда
120 та саноат корхоналари ўз ишлаб чиқариш қувватларини камайтирганлиги ҳамда айримлари фаолиятини вақтинча тўҳтатганлиги, ушбу даврда ички ва ташқи бозорларнинг ёпилганлиги, корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинмасдан омборларда сақланиб қолганлиги ва бошқа омиллар туфайли пасайиш кузатилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек мурожаатномада барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ҳажми, яратилган янги иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг, жумладан бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жумладан жорий йилнинг 11 ойида бюджет даромадлари прогноз режаси 83,4 млрд.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 86,2 млрд.сўм маблағ ундирилди ёки белгиланган режа 103,0 фоизга бажарилиб, режага нисбатан 2,7 млрд.сўм қўшимча маблағ туширилганлиги айтиб ўтилди.
2020 йилда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойихаларини манзилли рўйхатига асосан дастур доирасида жами 45 та лойихаларга 304 млрд. 753,0 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 1098 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганлиги ва жорий йилнинг ўтган даврига қадар 39 та лойихаларга жами 178 млрд. 19,0 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 878 та янги иш ўринлари яратилганлиги алоҳида таъкидланди.
Мурожаатда туманда ташкил этилаётагн кичик саноат зоналари, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, “Мономарказлар” ва махалла гузарларида аҳолини касб-хунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар алоҳида таъкидланди.
Туман ҳокими мурожаатда ўтган давр мобайнида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, фойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жой қурилишиборасида амалга оширилган ишлар ва бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек каронавирус пандемияси даврида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган моддий ёрдамлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида айтиб ўтди. Бундан ташқари “Аёллар ва Ёшлар дафтар”ларини шакллантириш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.
Мурожаатда туман ҳокими Р.Курбанов келгуси 2021 йилда амалга оширилши режалаштирилган ишлар ва олдимизда турган долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб, ушбу ишларни бажаришда хар бир раҳбар ва туман фаолларининг шахсий масулиятини ошириш, бу йўлда бир тану бир жон бўлиб харакат қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Сессия якунида иштирокчилар тумандаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва захматкаш дехқонларимиз етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмасида иштирок этдилар ҳамда туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати