Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёлғон хабар бериб жиноят содир этган аёл

×

 2021-12-29 21:56:48    474

PDF yuklash
Chop etish


Сатторова Одина (ўзгартирилган) 2020 йил 19 август куни ИИБга ариза билан мурожаат қилиб таниши Долимова Гавхар (ўзгартирилган) номидаги “Malibu” русумли бўлган автомашинани муддатли тўлов асосида бошқа бир танишига сотилганидан хабари бўлган ҳолда, автомашинани яшаш хонадони  олдида қаровсиз қолдиргани учун номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини кўрсатиб, ёлғон хабар берган.

Судланувчи Сатторова Одина (ўзгартирилган) юқоридаги ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 237-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Суд, судланувчининг қилмишига тўлиқ иқрор ва унга чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, оилавий шароитини, аёллигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб жазо тайинлади.

         Хулоса қилиб айтиш керакки, инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ёндир. Ақлли инсонлар яхши сифатларини асраб, камолга етказади, ёмон сифатларнинг зарарини билиб, улардан халос ва саломат булади. Ёлғончилик эса энг ёмон қусурлардан бири. Ёлғончилик ўғриликдир. Ўғри молингизни ўғирласа, ёлғончи ақлингизни ўғирлайди. Баъзилар фойда кўриш ё зарарни даф қилиш учун ёлғон сўзлайди. Ёлғон сўзлаб, фойда кўрмоқчи ё балодан қутулмоқчи бўлади.

        

         Қ.Абдуллаев

         Жиноят ишлари

         бўйича Қува тумани судининг судьяси