Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Депутатлар томонидан ўрганилди.

×

 2022-09-12 16:14:59    271

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Қува туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбарияти билан биргаликда туманда “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 25-сон умумий ўрта таълим мактабида "Марғилон Сарбон Қурилиш" МЧЖ (лойиҳа қиймати 658 млн. сўм) ҳамда  57-сон умумий ўрта таълим мактабида "Вера Макс Фергана" ХК томонидан (лойиҳа қиймати 650 млн. сўм) олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳолатини ўргандилар. 
Депутатлар хусусан 57-сон умумий ўрта таълим мактабидаги таъмирлаш ишлардан қониқиш хосил қилмадилар ва бу борада тегишли раҳбар ва масъулларга ўз фикрларини етказдилар.Депутатлар шунингдек, мазкур мактабларда таълимни ташкил этилиш жараёнини ҳам ўргандилар. Ўқувчиларни дарсликлар билан таъминланишларидаги камчиликларни тезкор бартараф этиш ва бир қатор бошқа масалалар бўйича мактаблар раҳбариятига тегишли тавсиялар берилди.