Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ.

×

 2020-12-22 11:49:59    654

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда аҳоли сони ортган сари автотранспорт воситаларига ҳам бўлган талаб ортиб бормоқда. Биргина Қува туманининг ўзида бугунги кунда 18 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб туман марказида тирбандликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида харакат хавфсизлигига катта хавф туғдирмоқда.

         Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Фарғона вилояти Қува туманидаги она ва бола реабилитацияси шифохонаси олди автовокзал бўлиб кетди. Мутасаддилар эътибор бермайдими?” сарлавҳаси остида чоп этилган мурожаатни ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан масалага ойдинлик киритиш мақсадида мутасаддилар ва ҳолисларнинг фикрлари тингланди.

         Хўш аслида муаммо нимада? Келинг бу саволга ойдинлик киритамиз.

         Бугунги кунда туман марказида автотураргоҳлар йўқлиги сабабли автотранспорт воситалари тўхташ мумкин бўлмаган жойларга қўйилиши натижасида харакатга анчагина ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Мурожаатда кўрсатилган Она ва бола реаблитация бўлимига келган беморларнинг ҳам автранспорт қўйиш учун жой йўқлиги сабабли туман ҳокимининг 2019 йил 4 сентябр кунги 3951-сонли қарорига асосан фуқаро Ф.Исмоновга бу ерда қурилиш қилмаслик шарти билан автомобиллар турар-жойи ташкил этиш учун бириктириб берилди ва 150 млн сўм маблағ сарфланиб автомобиллар турар жойи ташкил этилди.

         “Илгари автомобиллар пиёдалар ўтиш йўлагигагача қўйиб оларди. Бу эса ўз навбатида харакатланишимизга бир қанча ноқулайликлар келтириб чиқарарди” - дейди биз билан суҳбатда фуқаро  Ш.Хакимова. Автомобилларимизни тўхташ мумкин бўлмаган жойга қўйишимиз натижасида кўплаб чарималар тўлашимизга тўғри келган, ушбу тураргох ташкил этилиши билан барча муаммоларимиз хал этилди. Шунингдек беҳавотир харакатланмоқдамиз дейди яна бир сухбатдошими ҳайдовчи З.Дадажонов.

         Бу ерда харакатланаётган хайдовчилар ва фуқаролар билан суҳбатлашганимизда уларнинг барча бу ерда автамобиллар турар жой қилинганидан мамнун эканликларини билдиридилар.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати