Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фермер хўжаликлари муаммолари ўрганилди.

×

 2021-02-17 09:36:53    542

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Қува туманидаги фермер хўжаликларининг экспорт шартномалари дебитор қарздорликлари масаласи юзасидан чоп этилаётган мақолалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур мурожаатлар юзасидан вилоят Солиқ бошқармаси, Божхона бошқармаси ҳамда Бизнес-омбудсман вилоят вакиллари томонидан тузилган ишчи гурух томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида, фермер хўжаликлари томонидан 2101,1 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилганлиги, экспорт шартномасига кўра импортёр корхона томонидан белгиланган муддатда фермер хўжаликларининг банкдаги ҳисоб рақамларига пул келиб тушмаганлигини натижасида дебитор қарздорлик юзага келганлиги аниқланди.

Шунингдек, туман хокимлиги, туман давлат солиқ инспекцияси, вилоят давлат божхона бошқармаси мутахассислари ҳамда бир нечта фермер хўжаликлари рахбарлари томонидан дебитор қарздорликларни сўндириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, тумандаги “Анор ўрик гуллари” фермер хўжалиги (92 192,5 доллар), “Фазлиддин Озодбек мевалари” фермер хўжалиги (166 214,52 доллар), “Хакимжон” фермер хўжалиги (153 992,04 доллар), “Собиров Умиджон Толипович” фермер хўжалиги (212 804,12 доллар)ва “Асқаржон Ўлмасой” фермер хўжалигининг (149 602,07 доллар)дебитор қарздорликлари қопланиб, қолган фермер хўжаликларининг дебитор қарздорликларини сўндириш бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли тартибда ишлар амалга оширилмоқда.

 

Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати