Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мурожаат ўрганилди
2022-07-29 16:47:36 355
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Х.Хожиматов хатти харакатларидан норозичилик, шунингдек ерларни ноқонуний ўзлаштириб фуқароларга шериклик асосида бераётганлиги юзасидан йўлланган мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиш мақсадида туман ҳокимлигида тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш давомида мазкур ер майдони илгари қаровсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли туман ҳокимнинг 2020 йил 17 июн кунги 989-сонли қарори билан тендер танлови ғолиби Хожиматов Авазбек Комиловичга 201, 202, 203қ-контурлардаги жами 8.19 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида ажратиб берилган.
Мазкур ер майдонида ҳозирги кунда хақиқатда боғзор ташкил этилган бўлиб, боғ қатор оралари ҳудуддаги фуқароларга такрорий экин экиш ва кўчат экиш учун бепул берилганлиги аниқланди.
Мурожаатда келтирилган Х.Хожиматов ер майдонини ноқонуний ўзлаштириб олди деган важлар нотўғри эканлиги, ушбу ер майдони Х.Хожиматовга тегишли эмаслиги аниқланди