Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-сектор ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
2022-09-21 19:53:41 328
Қува тумани прокурори, 2-сектор раҳбари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида сектор ҳудудидаги аҳоли учун барча тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. “Бирламчи тизимга амалий ёрдам” дастури доирасида тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари жалб этилиб ўтказилган мазкур тиббий кўрикда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Таъкидлаш керакки, Covid-19 вируси, айниқса, кекса ёшдагилар соғлигига жиддий хавф солиши ҳақидаги маълумотлар кун тартибига чиқиб турган бир вақтда соғлиқни сақлаш соҳасига янада эътиборни кучайтириш бўйича давлатимиз тарафидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Бугунги кунда ҳам огоҳликни бир зум йўқотмаган ҳолда ушбу амалий ҳаракатларнинг бажарилиши узвий давом эттирилмоқда. Хусусан, юқоридаги каби тиббий кўрикларнинг бепул ташкил этилиши аҳоли учун ҳар томонлама қулайликларни юзага келтиради. Терапевт, невролог, отолоринголог каби юқори малакали мутахассис шифокорлар мазкур тиббий кўрикда кун давомида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган жами 1200 нафарга яқин талабгор беморларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Тиббий кўрик вақтида ультратовушли тиббиёт ускунаси ёрдамидан ҳам унумли фойдаланилди. Барча аниқланган кўрсаткичлар бўйича аниқ ташхислар қўйилиб, муолажалар белгиланди.
Шунингдек, шифокорлар оғир бўлиб ётиб қолган беморлар хонадонларига ҳам ташриф буюришди. Текширувлар жараёнида аниқланган жиддий касалликлар бўйича беморларга бепул йўлланмалар ташкил қилинадиган бўлди.