Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тумандаги фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди
2022-09-23 22:29:43 564
Қува туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияларига асосан ишсиз, эҳтиёжманд, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Тумандаги Тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш марказида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров иштирокида тикув машиналари ўз эгаларига топширилди. Бу ўз навбатида ишсизликни бартараф этиш, иш ўринлари яратиш ва камбағалчиликдан чиқариш учун муҳим омил ҳисобланади.
Ишсиз фуқароларимиз хунар ўрганиб иш билан банд бўлиб бандлиги таъминланса бу давлатимиз ва ҳалқимизнинг яна бир ютуғи. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига субсидия асосида тикув машиналари бериш, иссиқхоналар қуриб бериш тартиби жорий қилинди. Ушбу йўналишда туманимизда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилиб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, расмий ишсизлар ҳамда алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг шу орқали бандлиги таъминланмоқда.