Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фуқаро мурожаати ўрганилди.

×

 2022-10-06 19:50:55    299

PDF юклаш
Чоп этиш


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Толмазор маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан ички йўлларни асфальтлаштириш масаласида йўллаган мурожаати тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

 

Мазкур муаммони ўрганиш якунлари юзасидан қуйидагилар аниқланди. Ҳусусан ушбу Толмазор маҳалласи ишчи гуруҳ хулосаларига асосан, халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг 2022 йил 10 февралдаги «Маҳаллий Буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида»ги VI-35-21-11-156-К/22-сон қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг, 2022 йил 15 июль кунги VI-41-116-11-156-К/22-сон «Туман буджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида»ги Қарори талабларидан келиб чиқиб, 2022 йилнинг 15 июлидан 17-cентябрига қадар ўтказилган уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларида энг кўп овоз олган ҳамда «Очиқ буджет» ахборот порталида автоматик тарзда ғолиб сифатида танлаб олинган.

 

Юқоридагиларга кўра жорий йилнинг 4-чорагида ушбу маҳалланинг 3 км ички йўллари 1 млрд. 134 млн.сўм маблағ сарфланиб асфальтлаштирилиши режалаштирилган.