Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Аҳоли мурожаати ўрганилди

×

 2022-11-08 20:41:56    301

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани Султонобод маҳалла фуқаролар йиғинининг Ҳақиқат кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ички йўлларнинг носизлиги юзасидан қилган мурожаатлари туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳудудларда аҳоли турмуш даражасини ошириш, маҳаллаларнинг инфратузилмасини яҳшилаш мақсадида ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ушбу дастурларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар ва вазифалар белгилаб берилди. Унга кўра келгуси 2023 йилда Султонобод маҳалла фуқаролар йиғинининг Мангуобод, Виқорли, Хақиқат Келажак Янгисор кўчаларининг 1,3 қисмини асфальтлаштириш, 3 дона трансформатор ҳамда 150 дона бетон таянч устунлар ўрнатиш режалаштирилган. Ушбу ишлар 2023 йил давомида тўлиқ амалга оширилиб якунига етказилади.