Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аёл мурожаати ижобий ҳал этилди
2022-12-10 14:44:49 260
Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали Қува туманидаги Баҳор МФЙ Учтол кўчаси 72-уйда яшовчи фуқаро Г.Маманазарованинг яшаш шароити оғирлиги юзасидан қилган мурожаати бир қатор муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан туман хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Ички ишлар бўлими, маҳалла фаоллари билан биргаликда мазкур хонадоннинг яшаш шароити ўрганилди.
Фуқаро Г.Маманазарова оилавий келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан бирга яшамаётганлиги сабабли доимий назоратга олиниб фуқарога бир қатор ёрдамлар кўрсатиб келинади.
Жумладан туман ҳокимлиги томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиши учун бепул кўмир ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Шунингдек, фуқаронинг фарзанди ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасасига имтиёз асосида жойлаштирилган.
Фуқаронинг мурожаати юзасидан ота-онаси ва қайнона-қайнотаси иштирокида суҳбат ўтказилиб, қайнотасига тегишли томорқада қуриб битказилган 2 хонали уй-жой ажратиб берилди ва фуқаро мазкур ҳонадонга жойлаштирилди.
Фуқаронинг бетоблиги сабабли туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқолди даволаш бўлимига жойлаштирилиб, ҳомийлик асосида зарурий дори-дармонлар билан таъминланди. Ҳозирда фуқаро кўрсатилган ёрдамлардан миннатдор.