Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ розилиги йўлида
2022-12-19 20:12:10 271
Қува туманидаги сектор раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент вилояти Оққўрғон тумани мисолида аҳоли мурожаати ва муаммолари билан ишлаш юзасидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Қува тумани ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида туман ҳокими Халимжон Умаров, Халқ қабулхонаси мудири Муродилжон Мўйдинов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалалар ўрганилмоқда. Аниқланган камчиликларни тегишли масъулларни жалб этган ҳолда ўз жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, Электр таъминоти, ичимлик суви, табиий газ ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича муммолар аниқланиб, бартараф этиш юзасидан маьсулларга топшириклар ва кўрсатмалар берилди.