Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Йўл қоидаси умр фойдаси

×

 2022-12-30 11:24:16    534

PDF юклаш
Чоп этиш


Йўл жамият аъзоларининг бир-бирлари билан боғланишлари, муносабат ўрнатишлари, мунтазам алоқаларни жорий этишлари воситасидир. Фуқаролар йўллар орқали уйдан уйга, маҳалладан маҳаллага, бир юртдан иккинчисига бориб-келишади. Инсонлар йўллар воситасида ҳаётлари учун керак бўлган юкларини ташийдилар. Ибтидоий жамият давридан бошлаб, ҳозиргача йўллар ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муҳим ўрин эгаллаб келган.

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунида йўл транспортига оида асосий тушунчалар бериб ўтилган. Унга кўра йўл ҳаракати деганда — одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи тушунилади. Йўл ҳаракати қатнашчиси  эса — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда сифатида бевосита иштирок этаётган шахс тушунилиши уларни бузган шахсларга нисбатан эса тегишли тартибда жавобгарликка тортилит асосолари мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Юртимизда йўл ҳаракати қатнашчилари (пиёдалар, велосипед, автомашина ҳайдовчилари ва б) ёшлари, билимлари ҳамда иштироклари ўртасидаги фарқ турлича. Кимдир ишга яна кимдир ўқишга ва ҳоказо. Ўзбекистон Республиксидаги йўлларнинг асосий қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, бундай йўлларнинг асосий қисмини кичикроқ шахарлар ва қишлоқ йўллари ташкил қилади, аммо уларда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг қатнови эса тун-у кун тўҳтамайди. Шундай вазиятда ҳам етарли билим ва кўникмага эга бўлмаган ҳайдовичлар томонидан автомашиналарни юқори тезлика қонунларга амал қилмаган ҳолда боршқариб бораётганлик, шунингдек, маст ҳолатда автомашина бошқарганлик ҳолатлари, бунинг натижасида эса кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар доимий равишда такрорланаётганлиги жудаям ачинарлидир. Бундай ҳолатларни камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тешишли моддааларида маст ҳолатда автомашина бошқарганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима ҳамда 3 йил муддатгача автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо жорий қилинган. Ҳозирги кунда эса автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси 5 йилгача узайтирилиши муҳокама жараёнига қўйилган. Ўз навбатида пиёдалар ҳам йўл белгиларига амал қилган ҳолда йўлларнинг белгиланган жойларидан ўтса, йўлларда тартиб қоидаларга риоя қилса нохуш ҳолатларнинг олди олинган бўларди.

Ҳар бир жамиятда кишиларнинг ўзаро муносабатларини тўғри йўлга солиш, инсонларни турли зарар ва кўнгилсизликлардан сақлаш мақсадида йўл қоидалари жорий қилинади. Ҳозирги пайтда булар халқаро қоидалар даражасига етган. Ушбу қоидаларга амал қилиш ҳамма учун зарур ва мажбурийдир. Агар барчамиз ушбу йўл одобларига ва қоидаларига оғишмай амал қилсак, жуда катта ва савобли ишни амалга оширган бўламиз. Ҳаммамиз йўлларнинг моддий ва маънавий ободлиги, покизалиги, гўзаллиги учун ҳаракат қилайлик!