Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЛОВ
2022-12-30 11:51:23 227
Бугунги кунга келиб мамлакатимизда олиб борилаётган янги демократик ва эркин мамлакатни яратишга қаратилган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар доирасида халқ хокимиятчилиги конституциявий тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлаш, сайлов тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро демократик ва адолатли сайловлар – бу демократиянинг ўта муҳим ва зарур шартларидан ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатмизда сайлов қонунчилиги бир қанча ўсди ҳамда ўзининг юқори даражасига кўтарилди. Ҳаттоки, сайлов кодекси ҳам қабул қилинди. Сайлов кодексининги қабул қилиниши сайловга оид барча қонуности ҳужжатларини бирлаштиришга замин яратди. Сайлов қонунчилигимизга кўра, сайловларда Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.
Айнан 18 ёшга тўлган фуқароларнинг овоз беришга ҳақли эканликларини биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқ, 18 ёшга тўлган фуқаро айнан тўла муомала лаёқатига эга бўлиши; иккинчидан, БМТ томонидан 1989 йилда қабул қилинган «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг 1-моддасида ҳам айнан 18 ёш инсонни вояга етган деб ҳисоблаш ёши сифатида белгиланганлиги; учинчидан, 18 ёш тиббий, физиологик нуқтаи-назардан ҳам тўла етук ҳисобланиши билан изоҳланади.
Сайлов - овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси. Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши - уларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан бири. Сайлов ўтказиш тартиби ва қоидалари, одатда, ҳар бир давлатнинг Конституцияси ва бошқа конституциявий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади. Сайлов турли кўринишда бўлади. Унда аҳоли қатнашиши ёки уларнинг вакилларигина иштирок этиши мумкин. Сайлов очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Қайси орган сайланаётганлигига қараб парламентга ёки президентликка сайлов, парламентнинг умумий ёки бир қисми учун ўтказилишига қараб ялпи ёки қисман сайлов бўлиши мумкин. Ҳудудига қараб умумдавлат ёки маҳаллий; ўтказилиш вақтига қараб навбатдаги ёки муддатдан олдинги; бир партияли, кўп партияли ёки партиясиз; муқобиллик асосида ва номуқобил (агар ягона номзод кўрсатилса); тўғри ёки кўп босқичли; асосий ёки қўшимча сайлов ўтказилиши мумкин.