Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ВИЛОЯТИМИЗ АҲОЛИСИ ВА ТАДБИРКОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

×

 2020-01-08 16:35:54    1030

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ташаббускорларга тижорат банклари орқали ажратилаётган Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит маблағларининг ажратилиш тартиби бўйича маълумот бериш ва уларни салоҳиятини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 9 январь куни соат 9:30 да  Фарғона шаҳар “Тадбиркорлар Маркази” биносида “Бизнес форум” ўтказилмоқда.

           Шу билан бирга мазкур “Бизнес Форум” доирасида семинар ва ўқув курслари ташкил этилади.

        Семинарлар: 10-11 январь кунлари Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар маркази биносида;   

10-11 январь кунлари Марғилон шаҳридаги 10-сонли Мусиқа мактаби биносида;

10-11 январь кунлари Қўқон шаҳридаги Тадбиркорлар маркази биносида;

10-11 январь кунлар Бағдод туманидаги 16-сонли Мусиқа мактаби биносида 2 кунлик ўқув курслари ҳамда “Маҳорат дарслари” ( мастер класс) тарзида ўтказилади. Ўқув курслар соат 9:30 да бошланади.

        Қўшимча маълумотлар учун вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг (73) 244-60-10 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати