Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАНИДАГИ ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ ҲОЛАТИ ЯХШИЛАНАДИ.
2020-02-13 17:20:54 835
Жорий йилнинг 11 феврал куни ижтимоий тармоқларда “Қишлоқ врачлик пункти аҳволига маймунлар йиғлайди!” мавзуси остида чоп этилган мақола кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қува туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ масалани жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди.
Катта Дехқонобод МФЙ Шурмахалла қишлоғида жойлашган 83-Қишлоқ Оилавий Поликилиника биноси 1981-йил қурилиб, мослаштирилган бир қаватли бинода жойлашган. Мазкур бинода 2018 йилда вилоят хокимлиги ЯБХИК буюртмачилиги томонидан 100 млн.сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бироќ худудда ер, тупроқ сифати яхши эмаслиги, тупрокда шўр-зах (туз) микдори юкорилиги сабабли, бино 2018 йилда тамирланганлигига қарамай, бинони пол кисми (кафел) ва деворларида шўр-зах тасирида тез–тез нураш холатлари кузатилади.
Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулай тиббий шароит яратиш мақсадида Катта Дехқонобод МФЙ марказида жойлашган
2 қаватли собиқ Дехқонобод шифохона биносини Инвестиция Дастур доирасида 2020-2021 йилларда реконструкция қилиш режалаштирилган хамда Давлат дастуридаги режага асосан 1 млрд. 700 млн.сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган. Бино лойиха-смета хужжатлари Давр-АТ лойиха ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда ижтимоий тармокларда поликлиникада акс этирилган камчиликларни бартараф этиш ва худудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда.
Дехқонобод МФЙ марказида жойлашган 2 қаватли собиқ Дехқонобод шифохона биносини Инвестиция Дастур доирасида 2020-2021 йилларда реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сунг, хозирда Дехқонобод МФЙ Шурмахалла қишлоғида жойлашган 83-Қишлоқ Оилавий Поликилиникаси янги таъмирланган бинода фаолият кўрсатади.
Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати