Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚУВА ТУМАНИДАГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ТЕЗ КУНЛАРДА БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛАДИ.

×

 2020-07-02 17:49:30    686

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилояти Қува тумани аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган кичик саноат зонасининг асосий мақсади-бўш турган, қаровсиз ер майдонларидан унумли фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш, ташаббусларини ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлаш, бозоргир маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини оширишдан иборат.

Бугунги кунда Қува тумани Турк махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5,05 гектар майдонда ташкил этилган кичик саноат зонаси бугунги кунда тадбиркорларга очиқ турган лотлар бўйича сармоя киритиш, иш ўринлари яратиш бўйича ғолиб бўлган ташаббускорлар лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 20 июн кунги №46-47-сонида “Бажарилганидан бажарилмагани кўп” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолада келтирилган камчиликлар ўрганилди. Ўрганиш давомида мазкур кичик саноат зонасида бугунги кунда фаолият юритиб келаётган тадбиркорларга газ, электр ва сув тармоқларини тортиш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 500 млн.сўм маблағ сарфланиши белгиланганлиги аниқланди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати