Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фуқаро мурожаати ўрганилди.

×

 2020-08-15 11:02:47    832

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 14 август куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Тошкент махалла фуқаролар йиғини Хамза кўчаси 39-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Юлдашев Мамиржон Акбаровичнинг мурожаатига асосан “1-гуруҳ ногирони: Соғлиқни сақлаш масъуллари вазифасига жиддий қарамаяпти” сарлавҳаси остида йўлланган видеомурожаати туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ва тумандаги 4-сектор штаби томонидан ўрганиб чиқилди.

         Ўрганиш давомида фуқаро Юлдашев Мамиржон Акбаровичга тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиника томонидан УАШ Эргашова Фотимахон ҳамда патранаж Каримова Наргизахонлар бириктирилиб М.Юлдашевнинг соғлигидан доимий хабар олиб туришмоқда. Жорий йилнинг 5 феврал куни фуқаро туман кўп тармоқли марказий поликлиника томонидан чуқурлаштирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилган. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилаётган зарурий дори-дармон воситалари ҳам мунтазам етказиб берилмоқда. Жумладан эналаприл, тромбапол, Грести порошоги ва бошқа турдаги дорилар билан бепул таъминланиб келмоқда.

Шунингдек М.Юлдашев истиқомат қилаётган Тошкент махалла фуқаролар йиғини тумандаги 4-сектор ҳудудида жойлашган. Сектор раҳбари ва аъзолари томонидан фуқаронинг ҳолидан доимий хабар олиб келинмоқда. Ҳусусан жорий йилнинг 2, 4, 16-май ва 28-июл кунлари сектор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июл кунги Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган 346-Ф-сонли Фармойишига асосан Қурбон хайити муносабати билан 500 минг сўм моддий ёрдамлар кўрсатилган.

Видеомурожаати орқали туман марказидаги кўп тармоқли марказий поликлиника биноси кўчирилганлиги тўғрисидаги билдирган этирози юзасидан эса собиқ кўп тармоқли марказий поликлиника биноси тумандаги савдо комплексига яқин ҳудудда жойлашганлиги сабабли аҳоли қантови учун ноқулайликлар келтириб чиқаришига ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган эди. Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси аҳоли қатнови учун қулай жойга инвестиция дастури доирасида 8 млрд. 
189  млн.сўм маблағ сарфланиб жорий йилнинг апрел ойида янги бино қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати