Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фуқаро мурожаати ўрганилди.
2020-08-17 13:41:59 680
Жорий йилнинг 9 август куни “Effect.uz” веб сайти орқали “Фарғонада “камбағал”ни туяни устида ҳам ит қопадими?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатга ойдинлик киритиш ва масалани чуққуроқ ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан жараёнда иштирок этган гувоҳлар билан учрашиб сухлашилди.
Илк суҳбатдошимиз ўша пайтда Каттақишлоқ махалла фуқаролар йиғинида раис лавозимида ишлаган Хабибулло Араббоев бўлди. Суҳбат давомида Х.Араббоев фуқаро Ғ.Хасанов 2010 йилда томорқасининг бир қисми яъни 13 сотихини сотмоқчи эканлигини ва бошқа бир қўшнисига сотганлигини айтган. Ушбу қўшнисидан пул маблағини оломагандан кейин, ушбу махаллада истиқомат қилувчи фуқаро Н.Мақсудов билан 15 млн.сўмга келишганлигини айтган. Ғ.Хасанов ичкиликка ружу қўйганлиги сабабли турмуш ўртоғи билан ажрашган, лекин никох ажрим қилинмаган эди. 2010 йилда Ғ.Хасанов уйини 13 сотих қисмини гувохлар иштирокида 15 млн.сўмга Н.Мақсудовга сотади. Ўша даврларда Ғ.Хасановнинг қизини турмушга бериш ва тўй қилиш керак бўлади. Шундан сўнг келишилган пулни 10 млн.сўмини Н.Мақсудовнинг ҳисобчиси билан биргаликда Ғ.Хасановнинг қайноғасига 2 нафар фарзандларини тарбиялаётганлиги ва қизини турмушга бериш учун берилган. Қолган 5 млн.сўм пул маблағини эса Ғ.Хасановга уй-жой қуриб бериш учун амакисининг ўғли Авазбек Хасановга холислар иштирокида ўзининг таклифига асосан берилган, лекин ушбу маблағнинг 1 млн.сўмини ҳам ҳудуддаги савдо дўконидан мавжуд қарзи учун олинган ҳамда А.Ҳасановга жами 3 млн. 900 минг сўм пул маблағи берилган. Кейинчалик махалла фуқаролар йиғини раиси томонидан суриштирилганда қолган пулни А.Хасановдан олиб совириб юборганлигини айтиб айтган. Ушбу жараёнларнинг барчасида фуқаро Ғ.Хасановнинг ўзи шахсан соғлом ҳолда иштирок этган.
Шу ўринда махалла фаолларининг фикри эшитилганда фуқаро Ғ.Хасановнинг хулқ-атворига нисбатан яхши хулоса берилмади. Махалла томонидан фуқарони тўғри йўлга солиш учун кўплаб харакатлар қилинган лекин фойдаси бўлмаган.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати