Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШИФОКОРЛАР – БУГУНГИ КУН ҚАХРАМОНЛАРИ!
2020-09-23 20:18:35 778
Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси тиббиёт соҳаси ва шифокорларнинг инсоният ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигини ҳар қачонгидан ҳам яққол намоён этди.
Бугун улар ўз ҳаётини хатарга қўйиб бўлса-да, ҳар куни, ҳар соатда минглаб, миллионлаб одамлар соғлиғини тиклаш, ҳаётини асраб қолиш учун курашмоқда. Турли мамлакатларда хасталикка оид рақамлар турлича бўлишига қарамай, вирус дунё аҳолиси олдидаги жиддий хавф саналади.
Маълумки, юртимизда ҳам ушбу касалликка қарши кураш учун барча куч ва маблағлар эпидемия кенг тарқалишининг олдини олиш, вирус билан касалланганларни соғайтиришга қаратилган. Ҳозирги вазият ҳар бир кишининг зиммасига катта масъулият юклаган. Айни пайтда энг оғир вазифа шифокорлар зиммасида эканлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айнан уларнинг фидойилиги, таъбир жоиз бўлса, қаҳрамонлиги туфайли республикамизда санитария-эпидемиологик ҳолат барқарорлашиб бормоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тождор вирус билан боғлиқ муаммолар ечимига аниқ йўналтирилган фармон ва қарорлари, шунингдек, видеоселектор йиғилишларида бу хавотирни тезроқ бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Табиийки, энг масъул вазифа шифокорлар зиммасида эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича қатор видеоселектор йиғилишлари, халқимизга йўллаган мурожаатларида ҳам шифокорларнинг меҳнати, фидойилигига алоҳида эътибор қаратди. Уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашга доир қарор қабул қилинди. Тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларига қаратилган бундай юксак ишонч, ҳурмат бежиз эмас, албатта.
Бугунги кунда Қува туманида ҳам эпидемиологик вазиятни яхшилаш, каронавирус тарқалишини олдини олиш ҳамда туманимиз аҳолисини каронавирус пандемиясидан асраш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан собиқ “Бегат шифохонаси”да махсус Пульмонология шифохонаси ташкил этилган. Ушбу шифохона 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда бу ерда беморлар “Пневмония” ташхиси билан даволанмоқда.
Ушбу шифохонага Туман тиббиёт бирлашмасининг 30 ўринли ички касалликлар пости штат бирлиги билан ўтказилган ва ҳозирда 3 та постда 2 сменада навбатчилик ташкил этилиб, ҳар бир сменада 3 нафар врач, 6 нафар хамширалар ҳамда 5 нафар кичик тиббиёт ходими жами 45 нафар тиббиёт ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги тиббий муассасаларнинг врач реаниматологлари, инфекцонеслари, терапевт ва педиатр врачлари мураккаб шароитда огоҳлик ва қаҳрамонлик билан ўз вазифаларини бажариб келишмоқда.
Шифохонада ҳозирда 3 та спал (ИВJI), 12 та кислород консентратори, 59 Бобров аппаратлари мавжуд.
Шунингдек, шифохонада кундузги ва тунги навбатчиликни ўташ мобайнида тиббиёт ходимларига инфекция юқишини олдлини олиш учун 100 та комбензон, 1000 та кўлқоп, 200 та тиббий ниқоб, 30 та ҳимоя кўз ойнаклари ва 50 та респератор захираси мавжуд бўлиб, навбатчилар ўз вақтида таъминланиб келмоқда.
Шу билан бирга муассасада кислород таъминоти, 52 та балонлар ёрдамида таъминланади. Балонларнинг барчасида манометрлар ўрнатилган.
Бундан ташқари, муассасада ҳозирда 35 турдаги (7 турдаги инфезион суюкдиклар, 5 турдаги антебиотиклар, 3 турдаги вирусга қарши дорилар ва бошқа) дори-дармон, тиббий бюмлар ҳамда дезенфекцияловчи воситалар захираси яратилган.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали ушбу муассасага жалб этилган тиббиёт ҳодимларига етарли шароит яратилмаганлиги ҳамда қўшимча иш ҳаққи кам миқдорда тўланаётганлиги юзасидан билдирилган мурожаатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Албатта ушбу вазиятда тиббиёт ҳодимларини кўрсатаётган ҳизматларини моддий рағбатлантириш чоралари ҳам кўрилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 март кунги ПҚ-4652-сонли қарорига асосан ушбу муассасага жалб этилган врач ходимларга
25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига 15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм бошқа ходимларга 5 миллион сўмдан қўшимча иш ҳаққи тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.