Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.
2020-11-20 19:17:11 708
Ижтимоий тармоқлар орқали Гулабод махалла фуқаролар йиғини Ал-Фарғоний кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан табиий газ йўқлиги юзасидан қилган мурожаатлари уман ҳокимлиги ҳамда масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.
Мавжуд муаммони жойида ўрганиш мақсадида ушбу кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан сухбатлашилиб масала юзасидан “Hududgaz Farg’ona”газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Quvatumangaz” газ таъминоти бўлими масъул ҳодимлари томонидан ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 10 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврига комплекс тайёрлашни таъминлаш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2367-сонли қарори, Фаргона вилояти хокимининг 2015 йил 13 июндаги 182-сонли, Қува тумани хокимининг 2017 йилдаги 25-июлдаги Режа-графиги, ижросини таъминлаш мақсадида табиий газ таъминоти қониқарсиз булган ахоли яшаш худудларда жойлашган ахоли хонадонлари белгиланган тартибга асосан суюлтирилган газга мослаштирилганлиги ҳамда ҳозирги кунда Қува туманидаги суюлтирилган газга мослаштирилган ахоли хонадонлари Бўлим томонидан шартнома асосида маиший газ баллон билан таъминланган бўлиб, туман ҳокиминин грежа-графиги асосида имтиёзли нархларда суюлтирилган газ билан таъминланиб келаётганлиги тушунтирилди.
Фурсатдан фойдаланиб Қува туман фуқароларини суюлтирилган газ билан таъминлашга оид мурожаатларни “Quvatumangaz”газ таъминоти бўлимининг“Call-марказ”ига (73) 315-03-93 телефон рақами ёки авария диспетчерлик хизматининг 104 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраб қоламиз.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати