Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува тумани 30-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимлари носозлиги тўғрисида чоп этилган мақола юзасидан туман ҳокимлигининг баёноти

×

 2022-11-14 20:56:28    216

PDF yuklash
Chop etish


Интернет тармоғи орқали “Адолат” СДП Қува тумани кенгаши депутатлари томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб 30-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимларини носозлиги юзасидан “Мактаб ва ўқувчилар тақдири: нега иситиш тизими йўлга қўйилмаган?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан туман ҳокимлиги ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ мавжуд ҳолатни жойига борган ҳолда ўрганди.

 

Ўрганиш давомида мазкур таълим муассасаси жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доираси 1,3 млрд.сўм маблағ сарфланиб капитал таъмирланган. Шунингдек иситиш тизимлари янгидан таъмирланиб ҳозирда соз ҳолатга келтирилган. Депутатлар томонидан ўтказилган ўрганиш давомида таълим муассасасининг ҳозирда фойдаланилмай турган бинолари ва ишлатилмай турган қозонхоналар суратга олиниб ижтимоий тармоққа жойланганлиги аниқланди.

 

Аслида ҳозирда таълим муассасасининг мавжуд 2 та қозонхоналари соз ҳолатда эканлиги ва бугунги кунда ишлаётганлиги, шунингдек синф ҳоналарининг иссиқлик ҳолати ҳам яхши ҳолатдалиги аниқланди.