Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг
2022-07-14 17:27:36 477
Ҳурматли Фарғона вилояти Қува тумани фуқаролари, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.
Қува тумани Молия бўлими томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 масумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.
Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.
Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.
Портал орқали Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.
Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
Ёритиш тизимини яхшилаш;
Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;
Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жихозлаш.
Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.
Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг
Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.