Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
2022-08-13 11:18:13 496
Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Кува туман суди раиси З.Омонов тумандаги "Найман" МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларни ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.