Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фуқаро мурожаати ўрганилди
2022-10-10 16:07:59 270
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабида ойлик тўлови 350 минг сўмдан фаолият олиб бораётган тўгаракнинг хеч қандай хужжатларсиз олиб борилаётганлиги тўғрисида тарқалган мақола юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ масалани жойига борган ҳолда ўрганди.
Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди. Ҳусусан мазкур таълим муассасасининг бўш турган бино ва дарс ўтиш хоналарида дарсдан ташқари вақтларда таълим муассасаси билан тузилган ижара шартномасига асосан Хурматилло Тожалиев раҳбарлигидаги “AXB START” нодавлат таълим муассасаси томонидан мактаб ўқувчилари ва ҳудуд ёшларига аниқ фанлар, чет тиллари тўгараклари ва спорт тўгаракларида машғулотлар ўтказиб келинмоқда.
Таълим муассасасининг хужжатлари кўздан кечирилганда барча хужжатлар қонуний расмийлаштирилганлиги ҳамда тегишли масъул ташкилотлардан белгиланган тартибда ҳулосалар олинганлиги аниқланди.