Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда
2022-10-11 11:54:46 314
Қува туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-хунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида сектор раҳбарлари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, ҳотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан тумандаги Тожикқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичида рўйхатга олинган хотин қизларнинг муаммолари ўрганилиб уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия ҳамда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилмоқда.
Шунингдек тикувчилик йўналишида касб-хунарга эга хотин қизларга “Аёллар дафтари жамғармаси” ҳамда субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди.
Албатта ушбу йўналишда тумандаги ташаббускор ва тадбиркор аёлларимизни жалб этиб билим ва кўникмаларини ҳудуддаги хотин-қизларга доимий амалиётда ўргатиб келмоқдалар.
Бундан ташқари давлат солиқ инспекцияси, тижорат банклари, савдо саноат палатаси, ҳунармандлар уюшмасининг малакали мутахассислари жалб этилиб тадбиркорлик сир асрорлари ўргатиб келинмоқда.