Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбек тили байрами Қува туманида кенг нишонланди

×

 2022-10-21 20:20:06    299

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида 21 октябрь –“Ўзбек тили байрами” кенг нишонланди. Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

 

Тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ёшлари вакиллари иштирок этди.

 

Туман ҳокими сўзга чиқиб Ўзбек тили байрами билан барчани муборакбод этиб, тилимизнинг бугунги кундаги нуфузи ва мавқейи ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

 

Шундан сўнг “Тил – маънавият кўзгуси” шиори остида ўтказилган танловнинг турли йўналишларида ғолиб бўлган иштирокчиларга ва ўз она тилининг обрўсини ошиши йўлида беминнат хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойиларга туман ҳокимининг ташаккурномаси  ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Туман маданият уйининг санъаткорлари, Надимий тўгараги аъзолари ва 44-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ, рақс ҳамда саҳналаштирилган ижодий чиқишлар барча тадбир иштирокчиларида кўтаринки руҳ ва фахр-ифтихор уйғотди.

 

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолади.