Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ички йўллар шағаллаштирилмоқда
2022-10-26 18:34:50 325
Қува туманида сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувлар аҳоли томонидан тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан тумандаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатлари сектор раҳбари, туман ҳокимлиги ҳамда масъуллар томонидан жойига борган ҳолда ўрганилди.
Ҳудуддаги аҳоли вакиллари билан учрашилиб мавжуд муаммони бартараф этиш юзасидан ушбу кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Шу ўринда алоҳида айтиш лозимки тумандаги аҳоли томонидан тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида йил якунига қадар 8 кмдан ортиқ ички йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган.