Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Энди туғилишни қайд этиш тиббиёт муассасаларида амалга оширилади.

×

 2022-12-09 12:48:04    374

PDF yuklash
Chop etish


Ажабланманг, ҳақиқатдан хам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги “Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари тартибларини янада такомиллаштириш чора тадбирлари ҳақида” ги 540-сонли қарори билан туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатнома ёзиш бўлимларида қайд этилиши  белгиланди.

 

Ушбу қарорга асосан фуқаролар фарзанди дунёга келганидан сўнг тиббиёт муассасаси мурожаат қилганидан сўнг тиббиёт муассасалари туғилганликни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида қайд этилганлиги ҳақида махсус QR код тасвирланган туғилганлик ҳақида маълумотномани фуқарога тақдим этиши ҳамда ушбу маълумотнома барча давлат органлари ва ташкилотларида қабул қилишини рад этилиши қатъиян ман этилиши кўрсатилган.

 

Агарда фуқарода туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиш зарурати пайдо бўлганда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш бўлимларида белгиланган герб йиғими ундирган ҳолда гербли гувоҳнома расмийлаштирилиб берилади.

 

Ушбу тартиб 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилиши белгиланган

Бундан ташқари, ушбу қарор билан никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслардан сўраладиган маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотномасини талаб этилиш тартиби бекор қилинди.

 

Шунингдек, фуқаролар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш учун мурожаат қилганда ички ишлар органларидан ушбу ҳаракатни амалга оширишга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги  хулоса олиниши электрон тартибда йўлга қўйилиши белгиланди.  

 

Н.Талипова

Қува туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими мудираси