Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
2022-12-30 11:17:54 339
Бугунги кунга келиб жамиятимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш орқали жамиятимизни юксалтириш долзарб муаммолигича қолмоқда. Бу бўйича ҳуқуқий маърифий тадбирлар ва учрашувларни кенгайтириш, халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ёш авлод онгида шакллантириш орқали ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш каби долзарб вазифалар турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонининг қабул қилиниши айни муддаодир.
Ушбу жараён ҳақида фикр юритишдан аввал биз ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчалри нима деган саволга жавоб бериб ўтишимиз жоиз деб ҳисобладим. Ҳуқуқий онг бу – қисқача қилиб айтганда ҳуқуқ ва қонунчиликка оид одамларнинг тасаввурлари, уларнинг ҳис-туйғулари, амалий тажрибалар таъсирида пайдо бўлган ҳуқуққа нисбатан муносабатини ифодалайди. Ҳуқуқий маданият эса – фуқароларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги муҳим билимларни эгаллаб олиши, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тушунчаларини талқин қила олиши ҳамда улардан тўғри фойдалана олишидир.
Юқоридаги икки таърифни барчамизни турлича қарашларимиз билан ифодалаймиз. Аслида эса уни оддийгина қилиб айтганда, ҳаётимизда ўзимиз дуч келадиган ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларда белгиланган тартиб қоидаларга амал қилиш лозимлигини кўрсатади. Агарда биз доимий равишда ушбу ҳолатларда ҳуқуқни ҳурмат қилган ҳолда унга эргашиб яшайдиган бўлсак, жамиятимизнинг шаклланиши, унинг юксалиши ва пойдевори мустаҳкам бўлади.
Жамиятимизда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни сигндиришимиз, улар билан доимий равишда тарғибот тадбирларини ўтказишимиз, фуқароларга оиладаги ҳулқ ва жамиятдаги ҳулқ ўртасидагит фарқларни тушунтиришимиз лозим. Бу ишларни амалга оширишда биз аввало энг кичик бўғинлардан, яъни мактаб ва боғча ўқувчилардан бошлашимиз, ёшлар билан ўтказиладиган маънавий ва маърифий тарғибот ишларини янада жонлаштиришимиз лозим.
Сўнгги йилларда жамиятимизда Ғарб фалсафаси ва одатларининг кириб келишининг салмоғи ортиб бормоқда. Дунёда рўй бераётган глобаллашув жараёни сабабли ёшларимиз ўзининг этник ижтимоий муносабатларини унутиб қўймоқда. Бунингн олдини олиш учун эса давлат органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир дастурлар, қисқа метражли видеороликлар ишлаб чиқиши, бундай ишларни амалга оширган фаолларни тақдирлаб бориши, ёшларимиз орасида билим билан боғлиқ бўлган турли викториналар, китобхонлик кечалари ва дастурлар ишлаб чиқиши, ушбу ишлаб чиқилган дастурлар ёшларимизни ўзига жалб қила олиши лозим. Биз шундагина жамиятимиздаги маданиятимизни шакллантира оламиз. Жамиятимизда “Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати” шоирини илгари суришимиз лозим.