Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИЧКИ ИШЛАР ҲОДИМИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ҚИМОРБОЗЛАРГА ХУКМ ЎҚИЛДИ.

×

 2020-05-27 20:29:07    782

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Қўштепа туман судида пора бериш билан боғлиқ жиноий иш кўриб чиқилди.

Бу жиноят ишининг эътиборли жиҳати шундаки, судланувчилар ўз айбларини яшириш учун Қува тумани ички ишлар ходимига пора таклиф қилишган.

Хуллас, судланувчилар Қувалик И.Ю. ва И.А.лар қимор ўйнашаётган пайтида Қува тумани ИИБ профилактика инспектори томонидан ушланган ва уларга нисбатан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган.

Судланувчилар ўз айбларини яшириш мақсадида ўзаро тил бириктириб таниши Ж.А. орқали ИИБ профилактика инспекторига уларга нисбатан юритилган ҳужжатларни судга юбормаслик ҳамда кейинчалик уларнинг қимор ўйинларига тўсқинлик қилмаслик эвазига пул таклиф қилишган.

Ўз қасамёдига содиқ қолган Қува тумани ИИБ профилактика инспекторининг билдиргисига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 17 январда ўтказилган тезкор тадбирда, қиморбозлар 800 минг сўм пулни профилактика инспекторига пора тариқасида бераётган вақтида ушланган. Мазкур тадбир давомида юқоридаги манзилда бир гуруҳ шахслар томонидан яна қимор ўйини ўйналаётганлиги ҳам фош этилди. У ердан 650 минг сўм миқдоридаги пуллар, қарта ва ўйин тошлари холислар иштирокида, ашёвий далил сифатида олинди.



Суд мажлисида судланувчилар ўз қилмишларига тўлиқ иқрор бўлдилар. Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддасида назарда тутилган жиноятни яъни пора бериш жиноятини содир этганликда айбли деб топилиб, қилмишларига яраша қонунда белгиланган жазо чоралари тайинланди, ашёвий далил тариқасида олинган пуллар эса давлат фойдасига мусодара қилинди.


Авазжон Эргашев,

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси.