Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг “Тошкент” МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро Маҳбуба Холматованинг мурожаати асосида EFFECT.UZ интернет-нашрида эълон қилган мақолалари юзасидан Баёноти

×

 2020-06-02 09:53:24    814

PDF yuklash
Chop etish


EFFECT.UZ интернет-нашри мухбири томонидан “Тошкент” МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Холматованинг мурожаати бўйича тайёрланган мақола бирёқлама, аниқ фактларга асосланмасдан ёзилган. Шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, туман ҳокимлиги оммавий ахборот воситалари билан доимо ҳамкорликка тайёр ва уларнинг фаолиятига ҳеч қачон тўсқинлик қилмайди.

Даъвогар Қува тумани ҳокимлиги Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Холматова Махбубахон Абдумуталовна томонидан Қува тумани “Тошкент” МФЙ “Мурувват” кўчаси ҳудудида жойлашган 300,0 кв.м ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларини жавобгар ҳисобидан буздирилиши, ер майдони асл ҳолига келтириш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2018 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгар М.Холматова суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган кассация шикояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 13 декабрь кунги ажрими билан қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Ушбу фуқаролик иши бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Қува тумани бўлими томонидан ҳал қилув қарорига тушунтириш сўралган ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 19 мартдаги ажримига асосан тушунтириш бериш ҳақидаги ариза қаноатлантирилиб, МИБ туман бўлимига тушунтириш берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 19 март кунги тушунтириш бериш тўғрисидаги ажримига нисбатан жавобгар М.Холматова норози бўлиб апелляция тартибидаги хусусий шикоят киритган.

М.Холматованинг шикояти Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти суди Апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 май кунги ажримига асосан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 19 март кунги ажрими бекор қилинган ҳамда МИБ туман бўлимининг тушунтириш бериш ҳақидаги аризаси рад қилинган.

Суднинг ушбу ажримидан норози бўлиб даъвогар Қува тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят киритган ва шикоят Олий суднинг 2019 йил 4 октябрдаги ажримига кўра асослар мавжуд эмас деб топилган. Жавобгар М.Холматованинг янги очилган ҳолат ҳақидаги шикоят аризаси ФИБ Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 25 сентябрдаги ажримига асосан туман ҳокимлигининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.2019 йил 18 ноябрь куни туман ҳокимлиги томонидан ФИБ Фарғона туманлараро судига даъво ариза билан қайтадан мурожаат этган. Суднинг  2020 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар М.Холматова ҳисобидан буздириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Суднинг ушбу қароридан норози бўлиб жавобгар М.Холматованинг ёзган апелляция шикояти ФИБ Фарғона вилояти судида 2020 йил 24 март кунига белгиланган эди, бироқ эълон қилинган Карантин сабабли, ишни кўриш 2020 йил 14 май куни соат 11-00га  тайинланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  EFFECT.uz ижтимоий тармоғининг мухбири Элёр Тожибоев туман ҳокимлигига келиб, фуқаро М.Холматованинг мурожаати юзасидан туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари билан суҳбатлашди. Туман ҳокимлиги бош юрист консульти А.Турдалиев томонидан мухбир берган саволларга қонуний жавоб берилган. Журналистлар туман ҳокимлиги ходимларининг огоҳлантиришларсиз тасвирга олиб, карантин қоидаларига риоя этмаётганликларини важ қилиб ички ишлар бўлими ҳамда туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази ходимларини чақириб жаримага тортиш масаласини қўйди. Шунингдек туман ҳокимлигининг 4 нафар масъул ходимларини тасвирга олиб жарима қўллаш масаласини талаб қилди. Вахоланки мухбир ҳамда ходими ҳам туман ҳокимлиги биносида карантин қоидаларини қўпол равишда бузишган, бизда бунинг учун барча далиллар бор.

Жорий йилнинг 13 май куни туман ҳокимлигига мухбир бир нечта фуқаролар билан келиб, туман ҳокими ўринбосари Х.Рустамовни сўраб мурожаат қилди. Мурожаати юзасидан  туман ҳокими ўринбосари айни вақтда хизмат вазифаси юзасидан асфальт ишлаб чиқариш корхонасида эканлиги ва мухбирларни келганлиги бўйича хабар берилганлиги тушунтирилган. Ҳоким ўринбосари келгунига қадар мухбир Э.Тожибоев томонидан йиғма диван олиб келиниб М.Холматовани намойишкорона туман ҳокимлиги эшиги олдига ўтиргизди. Ваҳоланки, М.Холматованинг ногиронлигини инобатга олиб мухбир Э.Тожибоевнинг мурожаати юзасидан унга жорий йилнинг 12 май куни ногиронлик аравачаси олиб келиб берилди. Журналист туман ҳокимлигига бошқа мақсадларда келган ҳар бир фуқарони тўхтатиб уларга хуқуқий тушунча бериш баҳонасида уларнинг муаммоларини туман ҳокимлиги тинч йўл билан ҳал қилмаслиги юзасидан нотўғри ташвиқот юритди.

Шунингдек, EFFECT.UZ интернет-нашридаги мақолада туман ҳокими ўринбосари Ҳ. Рустамовнинг интервьюси нотўғри талқин қилинган.Мазкур ер майдонидан ҳеч ким манфаатдор эмас ва тегишли тартибда мазкур масала қонуний ечимини топади.

Шунингдек, вилоят архив бошқармаси томонидан 2019 йил апрел ойида хўжалик дафтарига асосланиб берилган маълумотномада Пўлат Вахобовга тегишли Тошкент МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйга тегишли маълумотномада ер майдони кўрсатилмаган. 2020 йилнинг апрел ойида хўжалик дафтарига асосланиб берилган маълумотномада ер майдони кўрсатилган.

Умуман олганда, журналист материал тайёрлаш жараёнида ҳис-ҳаяжонга берилмасдан адолат билан ёндашиши лозим. Шундагина баъзи тушунарсиз ҳолатлар, ҳокимликнинг обрўсини тўкиш кабилар бўлмайди.

 

Қува туман ҳокимлиги ахборот хизмати