Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туманининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йил учун амалга ошириладиган режалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
2020-12-10 19:54:12 719
Жорий йилнинг 10 декабар куни Халқ депутатлари туман Кенгишининг навбатда сессия бўлиб ўтди. Сессия ишида Қува тумани ҳокими Курбанов Равшанбек Хайдаралиевичнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йил учун амалга ошириладиган режалар юзасидан Қува туман аҳолисига мурожаати тингланди.
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши сессиясидан сўнг туман ҳокими ва ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида вилоят ва туман оммавий ахборот вакиллари блогерлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этидилар.
Матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволлар ва таклифлар тингланди ва уларга туман ҳокими ва ўринбосарлари томонидан жавоб берилди.
Жумладан Қува туман аҳолиси кўп миллатли халқ эканлигини ҳисобга олиб туман тожик тилига ихтисослашган мактаб очиш юзасидан билдирилган таклифлар тингланди.
Шунингдек туманда туризмни ривожлантириш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан берилган саволларга жавоб берилди.
Матбуот анжумани давомида тумандаги жамоат ташкилотлари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифлар тингланди.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати