Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОРРУПЦИЯ ОИД ХАБАР БЕРГАН ЁКИ КЎМАКЛАШГАН ШАХСЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ
2021-01-18 19:41:44 663
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
31 декабрь кунги 829-сонли қарори билан “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш” тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу Низом “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилаб, унга асосан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиб, рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шакли тариқасида белгиланди.
Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкинлиги ҳам Низомда кўрсатилган.
Жумладан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 611, 1931 ва 1932-моддаларида назарда тутилган қилмишларидан, коррупцияга оид жиноятлар эса Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167-моддасининг иккинчи қисми “г” банди, 168-моддасининг учинчи қисми “в” банди, 1929 ва 19210, 205, 209 - 214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш ва 301-моддасида кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишлардан иборат.
Коррупцияга оид жиноятларни аниқлаш ва фош этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тезкор-қидирув тадбирларини ҳамда процессуал ҳаракатларни амалга оширувчи органлар сифатида кўрсатиб ўтилган.
Мазкур низом жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, коррупцияга оид жиноятларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш, бунга имкон бераётган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини янада оширишга қаратилгани билан долзарбдир.
Қ.Абдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Кува тумани судининг судьяси