Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЖОРИЙ ЙИЛДА БОЛАЛИК МФЙДАГИ БАРЧА МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ.

×

 2021-01-26 16:00:03    663

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунги ПҚ-3630-сонли ҳамда 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сонли қарорларига асосан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Қува тумани маркази ва қишлоқ жойларининг меъморий қиёфасини янгилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида гулзорлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

         Қува туманида 65 та махалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб қарийб 260 минг аҳоли истиқомат қилади. Албатта амалга оширилган ишлар билан бир қаторда амалга оширилиши зарур бўлган камчилик ва муаммолар ҳам мавжуд. Ҳусусан куни кеча “Болалик”даги муаммоларни ким бартараф этади?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолада келтирилган аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар ҳам ўринли. Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тумандаги мутасаддилар билан биргаликда жорий йил бошида бир қатор чора тадбирлар белгилаб олинган.

         Жумладан жорий йилда “Обод қишлоқ” Давлат Дастури доирасида тумандаги 6 та (Маданият, Турк, Иттифоқ, Болалик, Кандабулоқ, Ифтихор) махалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

         Биргина Болалик махалла фуқаролар йиғинида дастур доирасида 19 км ички йўлларда асфальтлаштириш, 17 км ички йўлларни шағаллаштириш, 6 км цпиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 5 км ички ариқ ва зовурларни тозалаш, 300 дона манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экиш, 300 дона тунги кўча ёритиш устунлари ўрнатиш бунинг учун 3 км электр тармоқлари тортиш, бундан ташқари электр таъминотини яхшилаш мақсадида 40 дона янги таянч устунлар ўрнатиш, 1 янги трансформатор ўрнатиш ва мавжуд 2 дона трансформаторларни жорий таъмирлаш, 7,5 км электр тармоқлари тортиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек 6 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш, 1 та сув иншооти, 2 та сув минораси ва 2 та сув насоси қуриш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

         Дастур доирасида ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини ҳам таъмирлаш ишлари кўзда тутилган. Ҳусусан 25, 57-умумий ўрта таълим мактабларини, 30-мактабгача таълим муассасалари биноларини мукаммал таъмирлаш ва “Болалик” қишлоқ оилавий поликлиникасини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

         Булардан ташқари кам таъминланган ва эҳтиёжман оилаларнинг уйларини таъмирлаш ишлари ҳам кўзда тутилган.

         Албатта ушбу ишларнинг замирида энг аввало халқ розилиги туради. Юқоридаги чора тадбирларни амалга ошириш натижасида ҳудуддаги муаммолар тўлиқ бартараф этилади.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати