Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аёллар дафтарига киритилган фуқароларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди
2021-02-25 15:56:39 645
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2021 йил 23 январь куни Фарғона вилояти судининг судьяси Н.Сулайманов, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси З.Омонов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Э.Исмоилов ва суд ходимларидан иборат ишчи гуруҳи Қува туманига ташриф буюриб, Қува тумани Сўфи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди жойлашган 13-сонли Болалар ва ўсмирлар мусиқа мактаби биносида ўтказилган, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини хал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда иштирок этишди. Йиғилишда туман ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Давлат раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 23 куни Қува туманидаги 2-сектор ҳудудида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 34 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 17 нафари (ёки 50%) суд-ҳуқуқ масалаларида, 17 нафари (ёки 50%) эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан, 35 та (ёки 100%) мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди. Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 17 та мурожаатлардан 17 таси (ёки 44,1%) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 та (ёки 23,5%) мурожаат жойида ижобий ҳал этилди; 7 та (ёки 20,5%) мурожаатлар бўйича ижроси назоратга олинди.
Ижобий ҳал этилган 8 та мурожаатлар яъни, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни буздириш, оталикни белгилаш, турар жойга киритиб қўйиш, уй-жойга қонун бўйича мерос гувоҳномаси бериш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва эгалик ҳуқуқини белгилаш, эр-хотинни умумий мулкини бўлиш ҳақидаги аризалари олиниши белгиланди.
Жавлонбек Обидов
Жиноят ишлари бўйича Қува тумани
судининг Девонхона мудири