Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУВА ТУМАНИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ СОНИ 1 ТАГА КЎПАЙДИ

×

 2020-12-19 20:00:00    677

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқларда янги замонавий мактабгача таълим муассасалари қурилмоқда, мавжудлари қайта реконтрукция қилинмоқда. Шу эътибор туфайли туманимизнинг чекка қишлоқларидан бири Оққўрғон махалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий 56-мактабгача таълим муассасаси барпо этилди. Янги муассасада болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. Энди шаҳарлардагидек, қишлоқ болалари ҳам инглиз, рус тилларини, мусиқа ва расм чизишни ўрганишади.

Мазкур мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Курбанов, туман ҳокими ўринбосари М.Туримов, Мактабгача таълим бўлими мудири Д.Холбекова, махалла раиси ва фаоллари иштирок этдилар.

Ҳудудимизда мактабгача таълим муассасаси йўқ эди, – дейди Оққўрғон махалла фуқаролар йиғини раиси Қ.Умаралиев. Мазкур бино тумандаги 11-мактабгача  таълим муассасасининг филиали сифатида фаолият кўрсатган ва сўнгги 5 йил давомида фаолияти тўхтатилган эди. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилгандан сўнг
мазкур бинога қарийб 1 млрд. 400 млн.сўм маблағ сарфланиб 120 ўринли замонавий боғча барпо этилди. Энг қувонарлиси ушбу таълим муассасаси фаолият бошлаши натижасида қишлоқдаги 30 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати