Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қувада алимент ўрнига уй бериш урфга кирмоқда
2022-01-18 11:39:22 464
Мажбурий ижро бюросининг Қува тумани бўлими иш юритувида ФИБ Фарғона туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор З.Рўзматовдан ундирувчи М.Ботирова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Кеча, 14 январь куни қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан З.Рўзматов вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган 86.800.000 сўм алимент маблағлари ўрнига ўз номида бўлган хонадонни собиқ турмуш ўртоғи М.Ботирова номига нотариус орқали расмийлаштириб топширди.
Яна бир мисол, Бюронинг Қува тумани бўлими иш юритувида ФИБ Фарғона туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор О.Ашуровдан ундирувчи Д.Ашурова фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган. 13 январда ўзаро келишувга асосан О.Ашуров вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун уларни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган 88.000.000 сўм алимент маблағлари ўрнига ўз номидаги хонадонни нотариус орқали расмийлаштириб берди.
Шу бир хафта ичида Қува туманида 3 та ҳолатда қарздорлар ундирувчилар фойдасига алимент ўрнига уй-жой тақдим этишди.