Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кураш бўйича спорт мусобоқаси ўтказилди.

×

 2022-10-11 10:52:17    262

PDF yuklash
Chop etish


Кураш – халқаро спорт тури! Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машаққат ҳамда узоқ тарихимиз мавжуд. Ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда, десак муболаға бўлмайди.

 

Қува тумани ёшлари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган Бош прокурор кубоги мусобоқасининг туман босқичи  ҳам бўлғуси чемпионлар камолоти йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.

 

Ёшларни оммавий спорт мусобоқаларига жалб этиш, ёшлар қалбида миллий спорт турига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобоқада тумандаги ёш спортчилар билан бир қаторда хаваскор спортчи ёшлар ўзаро беллашдилар.

 

Турли вазн тоифаларида ғолиблик учун олиб борилган муросасиз курашлардан сўнг ғолиблар аниқланиб, туман прокуратурасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.