Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланади.

×

 2022-11-06 14:02:13    289

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан маҳаллада аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб масалалар ўрганилиб, ҳудудлар кесимида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари ишлаб чиқилди.


Ҳусусан Қува туманимизда жорий йилнинг ўзида дастур асосида 29 та МФЙларнинг 193,7 км қисмини асфалтлаштириш ва таъмирлаш, 11 та МФЙларда сув иншоотларини таъмирлаш ва янги тармоқлар тортиш, 3 та МФЙда электр-энергия тармоқларини янгилаш, 3 та умумтаълим мактабларининг биноларини реконструкция қилиш ҳамда 2 та МФЙ учун маъмурий бино қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.


Шу мақсадда сектор раҳбарлари шахсан ҳудудларда маҳалла фаоллари, оқсақоллар, кўча бошилар ва фахрийлар билан учрашиб ҳудудда олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб, аҳолини хабардор этмоқдалар.


Ўтказилаётган учрашувлар давомида аҳоли вакиллари билдирган мурожаатлари эътибордан четта қолмаётганлиги, ҳудудларда олиб борилаётган бундай ишлардан мамнун эканликларини билдиришмоқда.