Ekran o'lchami:
Shrift o'lchami:
Қува туман ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда танлов эълон қилади. Жумладан: 3-лот бўйича 36 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Йиллик эксплутация суммаси 2 млрд 828 млн. 562 минг сўм. 4-лот бўйича 39 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Йиллик эксплутация суммаси 1 млрд 947 млн 771 минг сўм. 5-лот бўйича 40 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш. Йиллик эксплутация суммаси 2 млрд 583 млн. 760 минг сўм. Маълумот ўрнида, ПҚ-118 сонли қарорга асосан лойихаларни амалга оширишда модеринизация қилиш ва таъмирлаш ҳаражатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети хиссобидан ажратилади, ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз объектларни эксплутация қилиш муддати 8 йилни ташкил этади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
FARG’ONA VILOYATI HOKIMLIGI XORIJDA TA'LIM OLGAN YOSHLARNI HAMKORLIKKA CHORLAYDI
Hurmatli tadbirkorlar va o‘z faoliyatini kengaytirish istagida bo‘lgan ishbilarmonlar!!!
So‘x tuman xalq ta’limi bo‘limi tasarrufidagi 16 ta umumiy o‘rta ta’lim maktablariga malakali o‘qituvchilar ishga taklif qilinadi
Grant tanlovi e’lon qilinadi