Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Орзуси ушалган йигит

×

 2019-04-06 18:40:22    688

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашиш ҳамда ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Қува туманида ҳам бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан сектор раҳбарлари томонидан тузилган ишчи гуруҳлар иштирокида ҳудудлардаги ҳонадонларга ташриф буюриб аҳолини айниқса ёшлар ва хотин қизларнинг бугунги кундаги муаммолари аниқланиб, қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар ва ўрганишларга мисол қилиб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳудудида истиқомат қилувчи Абдуллаевлар ҳонадони ўрганилган ушбу оиланинг фарзанди Абдуллаев Асадбек компьютер операторлигига қизиқиши лекин ота-онасининг компьютер олиб беришга моддий томондан имконияти йўқлиги аниқланди. Асадбекнинг орзуси келажакда компьютер оператори соҳасини мукаммал эгаллаб юртимиз ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш эканлигини билдирди. Туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши кўмаги билан Асадбек Абдуллаевга компьютер совға қилинди.