Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари

×

 2020-02-05 11:48:29    57

PDF yuklash
Chop etish


Дастур доирасида имтиёзли кредитлар биринчи навбатда кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда, даромад олишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишга ажратилади.


Хусусан: ҳунармандчилик, новвойчилик, касаначилик, косибчиликни ташкил этиш, ёғочга ишлов бериш, метал ва тунука буюмлар тайёрлаш, миллий ширинликлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга йиллик 16% микдорида:

•             базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача (223 минг * 150 бар = 33 млн 450 минг сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг туман филиаллари томонидан;

•             базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари томонидан;

•             базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмдан ортиқ) миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги) билан келишилган ҳолда тижорат банкларининг вилоят филиаллари ваколатида эканлиги белгилаб қўйилган.

             Таъминотчи ташкилотларга ҳамда аҳоли хонадонларида етиштирилган маҳсулотларни сотиб олувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ дастурга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

             Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади.

 

             Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасида (ҳозирги кунда 16 фоиз) ажратилади;

 

             Жамғармалар, хусусан:

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

 

Ҳокимликлар ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари;

 

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси;

 

«Yoshlar— kelajagimiz» жамғармаси;

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

 

 

Бошқа жамғармалар ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилди;

 

 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари

 

Қува туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати