Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ!

×

 2020-09-26 10:58:00    645

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани “Тошкент” МФЙ, Мурувват кўчасида яшовчи фуқаро М.Холматованинг унга тегишли ер майдонини ноқонуний тортиб олишаётганлиги тўғрисида бир неча бор қилган мурожаати кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Хўш масала аслида қандай эди келинг аввал шунга қисқача тўхталиб ўтайлик.

“Тошкент” МФЙ, Мурувват кўчасида жойлашган собиқ ғишт заводига тегишли умумий майдони 29661,0 кв.метрдан иборат бўлган МПМК-77 бино-иншоотлари Қува туман ҳокимининг 31.12.1997 йилдаги 267-Ф сонли Фармойишининг 1-иловасига асосан ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан бузилиши белгиланган.

Ушбу бузилишга тушган бино-иншоотлар жойлашган ер майдонининг 15000,0 кв.метр қисми туман ҳокимининг 2004 йил 20 ноябрь кунги 718-сонли қарорига асосан “Буюм бозори” МЧЖга ажратиб берилган.

Ер майдонининг 14661,0 кв.метр қисмидан бир қисми Бўстон кўчаси учун ажратилган бўлса, бир қисми туман захирасида қолдирилган.

Собиқ ғишт заводи МПМК-77нинг шимолий қисмида жойлашган коллектор-зовур, завод бузилиши натижасида чиққан чиқиндилар билан тўлдириб, кўмиб юборилган.

Кўмиб юборилган бўш ер майдони ушбу кўчада яшовчи фуқаро М.Холматованинг яшаш хонадонига туташ бўлган ва туман ҳокимининг
29.05.2018 йилдаги “Тумандаги А.Яссавий кўчасида жойлашган бир гуруҳ тадбиркорларга тегишли бўлган бино-иншоотлари бузилишга тушганлиги муносабати билан бузилаётган мулк эгаларига икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги               872-сонли қарорига мувофиқ саккиз нафар тадбиркорларга, ҳар бири учун
24.0 кв.метрдан ажратиб берилган.

Ушбу ер майдони туман ҳокимининг қарори билан тадбиркорларга ажратиб берилганидан сўнг “Тошкент” МФЙ, “Мурувват” кўчаси, 28-уйда яшовчи фуқаро М.Холматова ер майдонини яшаш хонадони чегарасига туташ бўлган томонидан 300.кв.метр бўлган қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу майдонни                  39,9 п/м дан иборат бетон ғиштли девор билан ўраб, ўзи яшаб келаётган уйининг томорқасига қўшиб олган.

Фуқаро М.Холматовага туман қурилиш бўлими томонидан 39,9 п/м дан иборат ноқонуний тўсиқ деворни ўз хисобидан бузиб олиш тўғрисида бир неча бор огоҳлантириш хатлари берилишига қарамасдан ноқонуний қурилма бартараф этилмаганидан сўнг туман ҳокимлиги томонидан 2018 йилнинг октябр ойида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ноқонуний қурилмани бузиб олиш тўғрисида даъво аризаси киритилган.

Қарийб икки йил давом этган суд иши якунига кўра ФИБ Фарғона туманлараро судининг 11.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Қува туман ҳокимлигининг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар М.Холматова томонидан Қува тумани, Тошкент МФЙ, Мурувват кўчаси ҳудудида жойлашган 300,00 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган 39.9 п/м бетон ғиштли тўсиқ деворни жавобгарнинг ҳисобидан буздириш белгиланган.

Жавобгар М.Холматовани суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган апелляция шикояти, 25.06.2020 йилда ФИБ Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, апелляция инстанциясининг ажримига асосан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 11.02.2020 йилдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги ҳулосасини, жавобгар М.Холматова низоли 300 кв.м ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳуқуқий ҳужжат тақдим эта олмаганлиги, жавобгар М.Холматова томонидан судга тақдим этилган кадастр ҳужжатида фойдаланиб келинаётган ер майдони  016,5га эканлиги кўрсатилган бўлсада, уй-жойлар ва ер майдонлари туман ҳокими қарори асосида бириктириб берилмаганлиги, даъвогарнинг ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб олиб, қурилма қурганлик ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги билан асослаган.

Биринчи инстанция судининг ўзбошимчалик билан қурилган 39.9 п/м бетон ғиштли тўсиқ деворни жавобгар М.Холматованинг ҳисобидан буздириш ҳақидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Қува туман бўлимига юборилган.

МИБ Қува туман бўлими томонидан 09.07.2020 йилда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, 2 маротаба дастлаб 20.08.2020 йилда ҳамда 26.08.2020 йилда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш жараёнида М.Холматова,  суднинг ҳал қилув қарори билан туман ҳокимлиги даъво талаби қаноатлантирилган бўлишига қарамасдан ноқонуний эгалланган майдон унга тегишли эканлигини важ қилиб, ижро ҳаракатларини олиб боришга қаршилик кўрсатган.

Мажбурий ижро бўлими ижрочилари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг жавобгар М.Холматова ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан бузишини билдирганлиги сабабли ижро ҳаракатларини олиб бориш 08.09.2020 йил кунига қолдирилган.

Бундан ташқари, фуқаро М.Холматова муқаддам бир неча маротаба туман ҳокимлигига ноқонуний эгаллаган ер майдонига ўзи томонидан савдо дўконлари қуришга рухсат сўраб келганлиги сабабли суд қарори чиқишидан олдин туман ҳокимлиги томонидан М.Холматованинг боқувчисини йўқотганлиги инобатга олиниб, инсонпарварлик нуқтаи наъзаридан келишув сифатида низоли ер майдонидан 2 та 24 кв. метрдан жами 48.км. метр бўлган ер майдони савдо дўкони қуриш учун таклиф этилган бўлса-да, фуқаро М.Холматова томонидан ушбу жойни олиш рад этилган.

Шунингдек, ўрганиш давомида 88-сонли Қува туманлараро тиббий-меҳнат экспертизаси комиссияси томонидан тақдим этилган маълумотномада М.Холматова ногирон сифатида рўйхатда турмаслиги, Бюжетдан ташқари пенсия жамғармаси Қува туман туман бўлими томонидан тақдим этилган маълумотномада эса М.Холматовага бирор-бир гуруҳдаги ногиронлик нафақаси тайинланмаганлиги кўрсатилган.

Муҳокамалар якунига кўра муаммога ижобий ечим топилди. Фуқаро М.Холматовага боқувчисини йўқотганлиги ҳамда фарзандларининг ишсиз эканлигини инобатга олиб тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан ер майдонидан 2 та 24 кв. метрдан жами 48.км. метр бўлган ер майдони савдо дўкони қуриб бериш шарти билан тадбиркорлар ўртасида келишув шартномаси имзоланди. Шунингдек М.Холматованинг ўзига тегишли бўлган 13 сотих ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгиловчи туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

 

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати