Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
112
17
Sayt test rejimida ishlamoqda...
232025-07-12 11:04

Қува тумани ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811212655.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811213850.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811215045.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811215045.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811216240.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811218630.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093998811219825.jpg
Қува туманида ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, уларни иш билан таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида амалий ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров туман ҳокимлигида олий таълим муассасаларини битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди. Учрашувда тумандаги турли маҳаллаларда истиқомат қилувчи ва мамлакатимизнинг турли ОТМларида таҳсил олган, бу йил битирувчи бўлган ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида ёшларнинг режалари, ишга жойлашишда дуч келаётган муаммолари, ташаббус ва таклифлари эшитилди. Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров ўз сўзида таъкидлаганидек: "Ҳар бир ёшнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, орзу-интилишларини рўёбга чиқариши учун туманда барча шароитларни яратиши лозим. Сизлар — келажагимиз пойдеворисиз. Биз сизларга ишонамиз ва доим ёрдам беришга тайёрмиз." Мулоқот чоғида ҳоким томонидан ёшларга тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар – келажагимиз" давлат дастури имкониятлари, тадбиркорлик йўналишидаги имтиёзли кредитлар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, тадбир якунида бир қатор ёшларга туман ҳокимлиги томонидан ишга жойлашишда амалий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг мутахассислигига мос равишда корхона ва ташкилотларга йўналиш бериш режалаштирилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz