Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
220
34
Sayt test rejimida ishlamoqda...
72026-05-12 14:37

Қува туманида ҳуқуқий тарғибот тадбири ва сайёр суд мажлиси ўтказилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2125401494154220.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2125401494155415.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2125401494156610.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2125401494159000.jpg
2026 йил 7 май куни Қува тумани ички ишлар бўлими биносида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилди. Тадбирда жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси Рахимов Авазбек Қобилжонович ҳамда тергов судьяси Сиддиков Музаффаржон Иброхимович иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб ўтдилар. Шунингдек, тадбир давомида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари, ёшлар онгига таъсири ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Қонун устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолат ва шаффофликни қарор топтириш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани алоҳида таъкидланди. Тарғибот тадбиридан сўнг жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда жазони ўташ давомида ўз қилмишига тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган 10 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддати Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилиб, ҳар бирига қонун доирасида адолатли ва асосли қарорлар қабул қилинди. Мазкур тадбир аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва қонунга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz