Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
2022-02-25 21:36:43 445
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда бир қатор ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида тумандаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида, маҳалла фаоллари, отинойилар ва аҳоли вакиллари иштирокида хашар ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида ҳудудга 200 тупдан ортиқ манзарали ва гул кўчатлари экилди, 1,5 км дан ортиқ ариқлар тозаланди. Шунингдек ҳудуддаги дарахтларга ишлов берилди.
Халқимизнинг покликка бўлган интилиши, муқаддас динимизда ҳам ўз аксини топган. Миллий қадриятларимизда ҳам дарахт экиш савобли ва хайрли иш ҳисобланади.
Туманимизнинг гўзал қиёфаси, мусаффо ҳавосини асраш, фарзандларимизга обод юртни қолдиришимиз учун хар биримиз масъулмиз.